Bosh sahifa > Yangiliklar > Навоий шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди
Навоий шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди24-12-2014, 11:02. Muallif: deputat |
Навоий шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди. Навоий шаҳар ҳокимининг 2014 йил 19 декабрдаги қарори билан ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб 2011 йилдан буён Навоий вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Облақулов Лочин Нурқулович тайинланди. Л.Облоқулов 1980 йилда Навбаҳор туманида хизматчи оиласида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2000 йилда Навоий давлат кончилик институтини муҳандис- қурувчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Л.Облоқулов 2000-2001 йилларда “Навоийазот” очиқ акциядорлик бирлашмасида тафтишчи, 2001-2003 йилда Навбаҳор тумани ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бош мутахассис, 2003-2009 йилларда вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида услубчи, бош нозир, ходимлар бўлими бошлиғи, кадрлар ва маркетинг бўлими бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2009-2011 йилларда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий вилояти бўлими раиси бўлиб ишлаган. Оилалик, икки нафар фарзанди бор.
Ortga qaytish |