Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > “КЎЗМУНЧОҚ” НИНГ СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАРИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > “КЎЗМУНЧОҚ” НИНГ СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАРИ

“КЎЗМУНЧОҚ” НИНГ СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАРИ


27-12-2014, 10:35. Muallif: deputat

“КЎЗМУНЧОҚ” НИНГ СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАРИ

 

 

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашида ўз ҳиссасини қўшаётган хотин-қизлар жуда кўп. 

Айниқса, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, меҳнатдаги шижоати янада юксалиб, жамият ҳаётидаги мавқеи ортиб бораётгани эътиборга молик. Тадбиркор Гулнора Аннаева ҳам шаҳримизнинг ана шундай фаол аёлларидан.

У жорий йилда “Кўзмунчоқ” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиб, нон ва турли қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлашга ихтисослашган кичик цех фаолиятини йўлга қўйди. Натижада 12 нафар ёшларнинг иш билан бандлиги таъминланди.

“КЎЗМУНЧОҚ” НИНГ СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАРИ

– Юртимизда тадбиркорларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, эркин фаолият юритишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар айни муддао бўлди, – дейди Гулнора Аннаева. – Банкдан 40 миллион сўм кредит олиб, нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий автоматлаштирилган ускунани келтириб ўрнатдик. Айни пайтда 15 турдаги сифатли маҳсулотларни тайёрлаб, халқимиз дастурхонига етказиб бера- япмиз.

Корхонада тайёрланаётган нон, булочка, торт, пряник, пирог, печенье ва бошқа турли миллий пишириқларга талаб тобора ортмоқда. Улар шаҳримиз бозорлари ва савдо дўконларига буюртма асосида пешма-пеш етказиб берилаяпти.

– Ҳар бир ўзбек қизи ёшлигидан турли пишириқларни ўз қўли билан тайёрлашни орзу қилади, пазандаликни ўрганади, – дейди Соҳиба Файзиева. – Мен ҳам устозим Гулнора опага шогирд тушиб, ўзбек миллий ва замонавий пишириқларини тайёрлашни ўргандим. Коллежни тамомлаб, мана шу цехга ишга кирдим. Бу ерда тайёрлаётган маҳсулотларимиз халқимизнинг тўй маросимларида, шодиёна кунлари ва байрамларда файзли дастурхонига кўрк бағишлаб турганини кўрганимизда, озми кўпми элга нафимиз тегаётганидан хурсанд бўламиз. 

Айни кунда корхона маҳсулотлари нафақат Навоий шаҳрида, балки қўшни туманларда ҳам жуда харидоргир. Энг асосийси, улар сифатлилиги билан мижозларга манзур бўлмоқда. 

Масъулияти чекланган жамият жамоаси кириб келаётган янги 2015 йилда ҳам бир неча янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳаракатида. Жумладан, банк кредити ҳисобидан 6-7 турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий технологияли ускунани сотиб олиш режалаштирилган. Натижада келгусида иш кўлами ортиб, бу ерда хотин-қизлар учун яна 4 та янги иш ўрни яратилади. 

 


Ortga qaytish