Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Уммон Тошкент-Навоий-Мускат йўналишида авиарейс очиш тарафдори
Bosh sahifa > Yangiliklar > Уммон Тошкент-Навоий-Мускат йўналишида авиарейс очиш тарафдори

Уммон Тошкент-Навоий-Мускат йўналишида авиарейс очиш тарафдори


30-12-2014, 16:42. Muallif: deputat

Уммон Тошкент-Навоий-Мускат йўналишида авиарейс очиш тарафдори

Тошкент,  12news.uz  — Уммон давлатининг Ўзбекистондаги  элчиси Саид Муҳаммад Ал-Лаватининг сўзларига кўра, Уммон давлати Навоийдаги эркин иқтисодий ҳудудда халқаро ҳаво юк ташиш лойиҳасида иштирок этиш истагини маълум қилди.

 

“Уммон Тошкент-Навоий-Мускат йўналишида авиарейс очиш тарафдори. Негаки  бу икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, – дея таъкидлади элчи.

Уммон Тошкент-Навоий-Мускат йўналишида авиарейс очиш тарафдори

 

Унинг фикрича, икки давлат  сайёҳлик соҳасида самарали ҳамкорлик қилиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Навоий” халқаро аэропорти  бошқарувини Кореянинг Korean Air компаниясига ўтказиш бўйича беш йиллик битим имзолаган эди. Битимга кўра, кореялик ҳамкорлар Навоий аэропортини халқаро логистик марказга айлантириб, республика ва хориж миқёсида юк ташиш рейсларини шакллантирмоғи лозим эди. 2013 йилнинг якунида мазкур битим 2019 йил 1 январга қадар узайтирилди. Ўзбекистон Миллий ҳаво йўллари компанияси 2020 йилга қадар юк ташиш салоҳиятини уч баробар ошириб, йилига 300 минг тонна юк ташиш даражасига олиб чиқишни режалаштирган.

 

 

 

 12news.uzдан олинди


Ortga qaytish