Bosh sahifa > Yangiliklar, Maqolalar > БУЮК МАДАНИЯТ ВА ШАРҚОНА ОДОБ-АХЛОҚ ТИМСОЛИ
БУЮК МАДАНИЯТ ВА ШАРҚОНА ОДОБ-АХЛОҚ ТИМСОЛИ16-02-2015, 15:21. Muallif: deputat |
Унинг “Бобурнома” асари олти асрга яқин вақт мобайнида жаҳон тарихчилари, адабиётшунослари ва турли фан соҳаси олимларининг диққатини ўзига қаратиб келмоқда. Бобур бу асарида Шарқнинг уч минтақаси – Мовароуннаҳр, Хуросон ва Ҳиндистон тарихи ҳақида ўта қимматли маълумотлар қолдирган. Ушбу асар билан инглиз олимлари жиддий шуғулланадилар. Дастлаб Лондонда 1826 йилда инглиз тарихчиси Лейден-Эрскин томонидан инглиз тилига таржима қилинди. Орадан бир йил ўтиб, 1827 йилда Парижда “Бобурнома”нинг француз тилидаги таржимаси Паву де Куртейл томонидан амалга оширилди. Асар Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистон, Эрон халқларининг XV аср охири XVI асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ўзида акс эттириб, жуда кўплаб долзарб иқтисодий, ижтимоий масалалар, ҳудудларнинг ўзаро сиёсий-иқтисодий ва савдо муносабатлари, жуғрофий мавқеи, иқлими, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, тоғлари, дарёлари, халқлари, қабила, элатлари ҳамда уларнинг яшаш шароитлари, урф-одатлари, муҳим тарихий иншоотлари, тўй ва дафн маросимлари ҳақида ниҳоятда нодир маълумотларни ўзида қамраб олган. Бобур ўзбек адабиётида ўзининг нозик лирик асарлари билан ҳам машҳурдир. Унинг ҳаёти ва адабий фаолияти Мовароуннаҳрда сиёсий ҳаёт ниҳоят мураккаблашган ҳамда Темурийлар давлатининг инқирози давом этаётган бир даврга тўғри келган эди. Бундай мураккабликлар шоир руҳиятида қандай акс этгани эса унинг шеърларида намоён бўлади. Улуғ шоирнинг яратган ўлмас асарлари жаҳон адабиётининг нодир дурдонаси сифатида авлодлар хотирасида мангу сақланиб қолади. Ortga qaytish |