Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ДАВЛАТ ДАСТУРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > ДАВЛАТ ДАСТУРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ


1-03-2015, 12:33. Muallif: deputat

2015 йил 18 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

 ДАВЛАТ ДАСТУРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Қарорда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш, шунингдек, 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурини амалга оширишнинг устувор вазифа ва йўналишлари белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 12 декабрдаги 4393-фармойишига мувофиқ тузилган Республика комиссияси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тасдиқланди.

Шунингдек, Республика комиссиясига “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига киритилган тадбирларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш юклатилди.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет-ресурсларни жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш бўйича асосий йўналишлар ва чора-тадбирларни мунтазам ва кенг кўламда ёритиш ҳамда Давлат дастурининг бажарилиши ҳақида кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб бориш вазифаси топширилди. 


Ortga qaytish