Bosh sahifa > Yangiliklar, Hokim qarorlari > Навоий шаҳар ҳокимининг Фармойиши
Навоий шаҳар ҳокимининг Фармойиши24-04-2015, 17:13. Muallif: deputat |
Навоий шаҳар ҳокимининг Фармойиши
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги камчиликлар, кўп қаватли уй-жой фондида ҳамда барча инженерлик тармоқларида содир бўлган носозликларни ва камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, 1. Шаҳарҳокимлигида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги камчиликлар, кўп қаватли уй-жой фондида, барча инженерлик тармоқларида содир бўлган носозликларни ва камчиликларга тезкорлик билан эътибор бериш, содир бўлган салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, телефон алоқасининг махсус линияси "Махсус диспетчерлик хизмати (1055)” ташкил этилсин. 2. Шаҳарҳокимлиги "Махсус диспетчерлик хизмати (1055)”нинг иш юритиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Шаҳар электр тармоқлари участкаси (У.Каримов), "Ғарбгазтаъминоти” УК шаҳар филиали (А.Ахмедов), "Сувоқава” ИЧБ (А.Хамроев), Ободонлаштириш бошқармаси (М.Фозилов)лар ўз корхоналарида ташкил этилган диспетчерлик хизматлари ходимларидан иш жойини шаҳар ҳокимлиги "Махсус диспетчерлик хизмати” хонасида белгиланган тартибда тасдиқланган жадвал асосида ишни тизимли ташкил этсинлар. 4. Шаҳар Молия бўлими (А.Хусанов)га шаҳар ҳокимлиги "Махсус диспетчерлик хизмати” алоқа тўловларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш топширилсин. 5. Мазкур фармойиш "Навоий-ПРЕСС” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Л. Облақулов зиммасига юклатилсин.
Навоий шаҳар ҳокими Н. Ахатов
Ortga qaytish |