Bosh sahifa > Yangiliklar > ШАҲАР ҲОКИМИ НЕЪМАТИЛЛО АХАТОВНИНГ ШАҲРИМИЗ АҲЛИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
ШАҲАР ҲОКИМИ НЕЪМАТИЛЛО АХАТОВНИНГ ШАҲРИМИЗ АҲЛИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ8-05-2015, 16:58. Muallif: Server |
Мен барчангизни мана шу
қутлуғ айём билан самимий табриклайман.
Шонли тарих саҳифаларига
назар ташлайдиган бўлсак, тинчлик, бахт ва саодатли кунлар учун жон олиб, жон
бериб курашган халқимизнинг чинакам матонати ва жасоратини кўришимиз мумкин.
Тарихий хотирасиз келажак йўқ, деб бежиз айтилмаган. Зеро, бугунги осойишта,
бахтиёр, тўкин ва фаровон кунларда яшар эканмиз, ҳар биримиз Ватан учун жангу
жадалларда курашиб, жон фидо қилган табаррук ота-боболаримиз матонатига таъзим
қиламиз. Халқимиз тинчлик, эрк ва озодлик учун курашиб, мардларча ҳалок бўлган
улуғ аждодлар номини асло
унутмайди.
Давлатимизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами кенг нишонланиб келинаётгани ҳам миллатимизга хос ўлмас анъаналар ва олийжаноб инсоний қадриятларнинг ёрқин намунасидир. Маълумки, энг мудҳиш кунлар сифатида ёдга олинадиган Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистоннинг ҳам минг-минглаб мард фарзандлари иштирок этди. Ушбу уруш туфайли қанчалаб мурғак болалар оталаридан, оналар азиз фарзандидан жудо бўлишди. Бугун биз уларнинг тарих саҳифаларига битилган матонати, қаҳрамонлигини эътироф этар эканмиз, ўша оғир ва мусибатли кунлар ортда қолганига, Ўзбекистондек озод, обод диёрда яшаётганимизга минг шукроналар айтамиз. Истиқлол йилларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бунёд этилган Хотира майдонларида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бўлган оталаримиз номи зарҳал ҳарфлар билан ёзилиб, абадийликка муҳрланди. Ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни айёмида халқимиз ушбу муқаддас жойни зиёрат қилиб, у ердаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишади. Ушбу байрам муносабати билан халқимиз ёши улуғ кексаларнинг хонадонларига бориб, улар ҳолидан хабар олишди. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2015 йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши ва ушбу Давлат дастурига киритилган бир қатор бандлар аввало, нуроний отахон ва онахонлар манфаатини кўзлаб, улар учун қулай имконият ва имтиёзларни яратди. Бундан ташқари, яқинда юртимиздаги кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида устама тўлаш белгилангани, уларнинг оилавий аҳволи ўрганилиб, маҳаллалар, тиббиёт муассасалари ва ҳомий ташкилотлар кўмагида яшаш шароитларини яхшилашга, соғликларини тиклашга яқиндан кўмак берилаётгани ҳам кексаларимизни янада руҳлантириб, умрларига умр, ҳаётларига ўзгача мазмун бахш этаётгани барчамизни қувонтиради. Яна бир эътирофли жиҳати шундаки, бу йил 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали, замонавий телевизорлар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди. Бу эса табаррук ёшдаги қарияларимизга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган меҳру эътиборнинг, ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир. Боболаримизнинг нафақат ватанпарварлик, халқпарварлик хислатларини эътироф этишимиз, шу билан бирга тинчлигимизни асраб-авайлашга, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшган, машаққатли дамларда ҳам ўзлигини йўқотмай, миллат тараққиёти йўлида жонбозлик кўрсатган инсонларни ҳаётлигида эъзозлаб, ҳурмат кўрсатиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Уларнинг оғирини енгил қилиш, маслаҳатларига қулоқ тутиб, дуосини олиш, ибратли ҳаёт йўлини ёшларимиз ўртасида кенг тарғиб этиш ҳам масъулиятли вазифамиз саналади. Азиз ҳамшаҳарлар, муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари! Сизларни яна бир бор Хотира ва қадрлаш куни байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт ва омад ёр бўлсин! Ortga qaytish |