Bosh sahifa > Yangiliklar > АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ВА ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ВА ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР6-06-2015, 16:01. Muallif: deputat |
Шаҳримизда "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва жойларда жамоатчилик назоратини амалга оширишда аҳоли фаоллигини кучайтиришда фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзуида семинар ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий вилоят бўлинмаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган семинарда глобал миқёсдаги экологик муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга жиддий эътибор қаратилди. Унда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини, экологик назоратни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, семинарда мамлакатимиз аҳолисининг маънан бой ва соғлом ҳаётини таъминлаш, экотизимларни сақлаш, табиат мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш зарурлиги хусусида сўз юритилди. Экологик муаммоларни ҳал этишга жамоатчиликни кенг жалб этиш учун тарғибот ишларини янада кучайтириш масаласига ҳам алоҳида урғу берилди. Тадбирда экологик назорат соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги, соҳага оид қонунлар талабларининг бажарилиши ва ушбу йўналишдаги давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларига батафсил тўхталиб ўтилди. Ortga qaytish |