Bosh sahifa > Yangiliklar, Kengash faoliyati, Hokim qarorlari > Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг учинчи сессиясини чақириш тўғрисида
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг учинчи сессиясини чақириш тўғрисида10-06-2015, 08:57. Muallif: deputat |
Халқ
депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг
учинчи сессиясини чақириш
тўғрисида Халқ
депутатлари шаҳар Кенгашининг учинчи сессияси 2015 йил 19 июн, эрталаб соат 10.00 да
Навоий шаҳрида чақирилсин.
Халқ
депутатлари шаҳар Кенгашининг
учинчи сессияси муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармонининг шаҳардаги ижроси ҳамда Навоий шаҳар ЎзЛиДеП партия гуруҳи томонидан бугунги кунда Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган ва фаолият юритмаётган кичик бизнес субъектлари фаоллигини ўрганиш, фаолият кўрсатмаслик сабабларини аниқлаш ва уларни молиявий соғломлаштиришга кўмаклашиш юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисида. 2. "Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурининг ижроси юзасидан Навоий шаҳар халқ таълими фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида амалга оширилаётган ишлар шунингдек умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини касбга йўналтириш, уларни тўлиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қамраб олиш тўғрисида. 3. 12-Лочин сайлов округидан шаҳар Кенгаши депутати 2-сон умумтаълим мактаби директори Турсунназарова Клара Ғайбуллаевнанинг 2015 йил 1-ярим йиллик давомида депутатлик вазифаларини бажариш тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида. 4. Бошқа масалалар. 4.1 Шаҳар ҳокимининг қарорларини тасдиқлаш. Навоий шаҳар ҳокими Н.Ахатов 10.06.2015 йил Қ-289/06 Ortga qaytish |