Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ОРАСТА ҚИЗЛАР – ЖАМИЯТИМИЗ КЎРКИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > ОРАСТА ҚИЗЛАР – ЖАМИЯТИМИЗ КЎРКИ

ОРАСТА ҚИЗЛАР – ЖАМИЯТИМИЗ КЎРКИ


16-09-2016, 17:08. Muallif: deputat
   Кармана туманида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Оила” илмий-амалий маркази, "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими, маданият ва спорт ишлари бошқармаси, таълим муассасалари ҳамкорлигида "Ораста қизлар” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ўқувчи қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, уларни спортга жалб этиш, саломатлигини асраш ва эрта турмуш қуришларининг олдини олиш мақсадида ўтказилган танловда барча шаҳар ва туманлардан қизлар жамоаси иштирок этди. Қатнашчилар биринчи шартда ўзларини таништиришди. Иккинчи шартда эса ўзларига берилган долзарб мавзулар тақдимотини ўтказиб, ушбу мавзу доирасида бадиий саҳна кўринишларини намойиш этишди. – Бугунги танловда жамоамиз қизлари "Асрнинг ғавғоли савдоси дунёни ташвишга солмоқда” мавзуида тақдимот ўтказиб, диний экстремизм иллати, унинг салбий оқибатларини ифода этувчи бадиий саҳна кўринишини намойиш этишди, – дейди Зарафшон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Моҳичеҳра Жалилова. – Улар тадбир жараёнида соғлом турмуш тарзи омиллари, тозалик ва орасталик сирлари, оила қадриятлари, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари тўғрисидаги билим ва тушунчаларини янада бойитишди. Бу уларнинг келгуси ҳаётларида асқотади, деб ўйлайман. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган танловда барча жамоалар фаол иштирок этди. Якунда энг юқори балл тўплаган Зарафшон шаҳар ораста қизлар жамоаси биринчи, учқудуқлик қизлар иккинчи ва Кармана тумани қизлари жамоаси учинчи ўринларни эгаллашди. Ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ortga qaytish