Достопримечательности
Все исторические достопримечательности Навои сосредоточены не на территории города, а за его пределами
О хокимияте
О структуре, функций, прав и полномочий ...
Мероприятии, брифинги, семинары
Проведенные мероприятии, брифинги, семинары, конференци, совещании
Промышленность и строительство
Навои - является ведущим промышленным центром Узбекистана. Здесь построена Навоинский горно-металлургический ...
Новости города
Новости и все что касаюшийся города

ЮРТ ОБОДЛИГИ ЭЛ ФАРАВОНЛИГИДИР

http://navoiy.uz/uploads/posts/2014-07/1406702959_bezymyannyy.jpg
Буюк Ипак йўли ўтган ҳудудда жойлашган саҳро бағридаги зумрад шаҳарда 100 га яқин миллат ва элат вакиллари тинч-тотув, фаровон  ҳаёт кечираётганлиги ҳар бир миллатнинг удум ва қадриятлари, урф-одатлари, шаъни қадрланаётганлигидан далолат беради.
Шаҳардаги "Дўстлик” орденли Навоий кон металлургия давлат корхонаси мамлакатимизда олтин, уран, фосфорит сингари ноёб маҳсулот ва хом-ашёлар ишлаб чиқаришда етакчилик қилмоқда.
"Навоийазот” очиқ акциядорлик жамиятида катта миқдорда аммиакли селитра, сулфат кислотаси, хлор ва нитрон толаси ишлаб чиқарилади.
"Қизилқумцемент” очиқ акциядорлик жамияти ҳар йили     2 млн. тоннадан зиёд юқори маркали цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, унинг маҳсулоти нафақат республикамизда,  балки Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам ўз харидорларини топган.
Навоий давлат иссиқлик электр станцияси минтақанинг асосий энергия ишлаб чиқарувчи корхонаси ҳисобланади.
"Электрокимёзаводи” қўшма корхонаси эса кўплаб мамлакатларни минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишга доир кимёвий воситалар ишлаб чиқараётганлиги билан бошқа минтақаларда ҳам етакчилик қилмоқда.
Йилдан йилга кўпайиб, кенгайиб бораётган ќўшма корхоналар, жуда кўплаб фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, уларда маҳаллий маҳсулотлардан ишлаб чиќарилаётган, хориждагидан  ҳам зўр сифатли ма ҳсулотлар ишлаб чи қариш ма ҳаллий бозорни бойитиш билан бирга янги иш ўринлари яратиш, истеъмол бозорини арзон маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш, маҳсулот таннархини 20 фоизгача арзонлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Кейинги йилларда шаҳар аҳолисининг турмуш ва яшаш фаровонлигини яхшилаш, уларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун шароит яратиш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ва  кўкаламзорлаштириш ишлари йилдан йилга, кундан кунга ўз самарасини бермоқда.
Бугунги кунда шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларнинг кўлами кенг.
Ша ҳримизда олиб борилаётган ишлар, уларнинг бажарилишини бориши юзасидан ша ҳар Кенгаши депутатлари томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилиб, вақти-вақти билан ша ҳар Кенгаши сессияларида му ҳокама этиб келинади.
Яқиндагина бўлиб ўтган ша ҳар Кенгашининг ХХХII-сессиясида"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика комиссиясининг 2014 йил16 майдаги 36-сонли кенгайтирилган селектор йиғилиш баёнини ижросини таъминлаш мақсадида Навоий ша ҳри
ҳудуди, кўча ва хиёбонларини ободонлаштириш борасида ша ҳар ободонлаштириш бошќармаси ра ҳбари Ќ.Зариповнинг ва кўп қаватли уй-жойларни сақлаш, улардан самарали фойдаланиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини яхшилаш, ҳамда ободонлаштириш ва санитар тозалаш корхоналарини махсус техника билан таъминлаш бўйича ша ҳар  ҳокими Н.А.Ахатовнинг  ҳисобот”лари тингланиб, ушбу масала юзасидан тегишли  қарор  қабул  қилинди.
Мулкчилик шакли ўзгара бошлагандан кейин, кўпгина ма ҳаллаларда ширкатлар ташкил этилди.Биз ширкатларни ша ҳ ар а ҳолисига  қандай хизмат кўрсатаётганини ша ҳар Кенгашининг ўзим аъзо бўлган доимий комиссиясида  ҳам бир неча марта кўриб чи қ қанмиз.
2013 йил 9 декабрдаги навбатдан ташқари ша ҳар Кенгаши сессиясида ушбу масала кўриб чи қилган. Уни қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ХУЖМШларнинг моддий- техника базасини ривожлантириш ҳамда  авария дистпечер хизмат фаолиятини яхшилаш учун  ҳомийлар томонидан   зарурий материаллар ва сантехника жихозлари  олиб берилди.
Мавсумга тайёргарликни бугундан бошланган, жорий йилда  ҳам иқтисодиёт тармоқлари, кўп қаватли уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлашни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Гуру ҳлар тузилиб, бюджет ва  ҳомийлар маблаглари  ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилмо қда.
Уйлайманки, ша ҳардаги коммунал хизмати кўрсатувчи ташкилот ра ҳбарлари ша ҳар фаоллари, кенг жамоатчилиги билан  ҳамкорликда хизмат кўрсатиш даражасини яхшилайдилар. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Навоий ша ҳрининг"Энг тоза шаҳар” мавќеини са қлаб  қолиш учун ша ҳардаги коммунал со ҳа маъсуллари кўп  қаватли уй-жойларни тартибга келтириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан яхшилаш,  қаттиқ  -маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва кўмишни ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, шу асосда ишни ташкил этиш зарур.
Ҳурматли  ҳамшаҳарлар! Келинглар барчамиз бир бўлиб ша ҳримизни обод ва намунали  ҳудудлардан бирига айлантиришга ўз  ҳиссамизни  қўшайлик.Шундай гўзал, сокин ва чиройли шаҳримизда яшовчи  ҳар бир фуқаро ўзи яшайдиган, ишлайдиган  ҳудудни саранжом саришта  қилиб яшаши керак. Халқнинг ишончган вакиллари биз депутатлар эса доимий равишда сайловчилар билан бўлган учрашувларда вилоятимиз маркази бўлган Навоий шахрини обод ва намунали шаҳарлардан бири эканлигини уларга тушунтириб, юрт ободлигига барчани даъват этиб боришимиз зарур, деб уйлайман.
Турсун САМАТОВ
Халқ  депутатлари Навоий шаҳар
Кенгаши Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва
аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси раиси ўринбосари

Если Вы обнаружили в тексте ошибку, выделите ее и нажмите Ctrl + Enter для отправки уведомления администратору сайта.

ссылки на сайты предпринимательской деятельности
популярные новости
Ссылки на гос. органы
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

При копировании материала с сайта индексируемая гиперссылка обязательна!