Достопримечательности
Все исторические достопримечательности Навои сосредоточены не на территории города, а за его пределами
О хокимияте
О структуре, функций, прав и полномочий ...
Мероприятии, брифинги, семинары
Проведенные мероприятии, брифинги, семинары, конференци, совещании
Промышленность и строительство
Навои - является ведущим промышленным центром Узбекистана. Здесь построена Навоинский горно-металлургический ...
Новости города
Новости и все что касаюшийся города

КОРХОНАМИЗ КЕЛАЖАГИ ЁШЛАР

Мана 23 йилдирки, биз республикамиз рахбариятининг ижтимоий-иктисодий жараёнларни чукур тахлил этиб, окилона сиёсат юритиши натижасида тинч, осойишта яшаяпмиз ва мехнат килмокдамиз. Хар биримизнинг такдиримиз айнан шу сиёсий, иктисодий, ижтимоий ва бошка жараёнларнинг жамиятда нечоглик заковат, акл-идрок билан амалга оширилиши билан чамбарчас боглик. Мустакиллик бизга ўзимизни жамиятга кераклигимизни, унинг хаётида ўрнимиз борлигини, кизиккан ва севган ишимиз билан эркин шугулланишимиз мумкинлигини англаш имконини берди. Ана шундай имкониятлар яратилган хур юртимизда истикомат килаётган ахолининг 11 минг нафардан ортиги бугунги кунда корхонамизда фаолият юритмокда. Мамлакатимиз иктисодиётида етакчи ўринни эгаллаб турган, ўзининг юзлаб кимёвий махсулотлари билан саноат корхоналари, халк хўжалигининг бошка тармоклари фаолиятига ва тараккиётига муносиб улуш кўшаётган жамоамиз давлат буюртмаларини тўкис бажариб келаяпти.

Жорий йилнинг 17 январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг республикамизни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг 2013 йилги якунлари ва 2014 йилги иктисодий дастурининг мухим устувор масалаларига багишланган йигилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуганиевич Каримов маъруза килдилар. Мамлакатимиз рахбари ўз чикишида юртимизда ўтказилаётган ислохотлар, кимё саноатини ривожлантириш бўйича белгиланган режалар тўгрисида тўхталиб ўтди. Алохида эътибор 2014 йилда касб-хунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга каратилди.
Маърузадан келиб чикадиган вазифаларни изчил бажариш максадида корхонамизда 2014 йилда касб-хунар коллежлари билан ишлаш режаси тасдикланиб, амалга киритилди. Унда жамоамизга бириктирилган Навоий техника-иктисодиёт ва Навоий индустриал-иктисодиёт касб-хунар коллежлари ўкитувчи ва ўкувчилари билан хамкорликни янада яхшилаш, ўкувчиларнинг касбий малакасини, хукукий маданиятини ошириш, маънавий дунёкарашини шакллантириш, ишлаб чикариш амалиёти даврида уларга малакали кадрларни бириктириш ва ижтимоий химоя килиш, шунингдек, коллежлар моддий-техник базасини яхшилаш, уларни кўллаб-кувватлаш, ўкув ва техник жихозлар билан таъминлаш, давомат ва ўзлаштиришни назорат килиш хамда бошка тадбирлар белгиланган.
Уларга асосан "Navoiyazot” ОАЖ ва бириктирилган касб-хунар коллежлари ўртасида 2014 йилга мўлжалланган ўзаро хамкорлик тўгрисидаги шартномалар тузилган.
Режага биноан бириктирилган коллежларда жамият мутахассисларини жалб килган холда турли йўналишларда семинарлар ўтказилмокда.
Хозирги кунгача жамиятнинг етакчи мутахассислари касб-хунар коллежлари рахбарлари билан хамкорликда коллежлар ўкув-ишлаб чикариш устахоналарининг олтитасида таъмирлов ишларини амалга оширишди, уларнинг моддий-техника базасини янада мустахкамлашга, ишлаб чикариш жараёнига мўлжалланган кўргазмали куроллар ва ускуналарни бутлашга доир ишларни олиб бормокдалар.
Хар хафта икки кун давомида жамият рахбарлари, мутахассислари, касаба уюшмаси кўмитаси, Хотин-кизлар кенгаши ва кадрлар тайёрлаш бўлими ходимлари коллежларга ташриф буюрмокдалар. Улар семинар машгулотлари ўтказиш билан бирга педагоглар, ишлаб чикариш таълими усталари ва ўкувчилар билан мавжуд муаммоларни хал этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича сухбатлар ўтказишаяпти.
Хар хафта жамиятнинг кадрлар тайёрлаш бўлимида шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича "Navoiyazot” ОАЖ ва касб-хунар коллежлари масъул шахслари иштирокида йигилишлар ўтказилмокда.
Яна шуни алохида таъкидлаш лозимки, коллежларнинг барча битирувчиларини иш билан таъминлаш максадида кенг кўламдаги ишлар олиб борилди. Натижада Навоий индустриал-иктисодиёт касб-хунар коллежининг барча 510 нафар, техника-иктисодиёт касб-хунар коллежининг 1126 нафар битирувчилари билан саноат корхоналари, муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида уч томонлама шартномалар тузилиб, бу йўналишда барча битирувчиларни иш билан таъминлашга эришилди. Навоий индустриал иктисодиёт коллежи битирувчиларининг 113 нафари, Навоий техника иктисодиёт коллежи битирувчиларининг эса 205 нафари, ўкишни тугатгач, айнан корхонамизда фаолият бошлайди.
Бундан ташкари айни кунгача коллежларнинг 14 нафар ишлаб чикариш усталари корхонамиз жамоаларида малакаларини оширишди.
Корхонада ишлаб чикариш амалиётини ўтаётган даврида хар бир ўкувчига иш хакининг 30 фоизи микдорида ойлик маош ажратилиб келинади. Ўкувчиларнинг бу даврда малакали мутахассисларга бириктирилиши, шахсий химоя воситалари, махсус кийим-бош, иш куроллари билан таъминланиши катъий назорат остидадир.
Жамиятимиз учун касб-хунар коллежларида ёш мутахассисларни тайёрлаш бўйича олдимизда хали катор ишлар турибди. Шу сабабли "Navoiyazot” ОАЖ учун ёш мутахассисларни тайёрлаш Дастурини бажариш устидан доимий назорат ўрнатилган.
Корхонамиздан 5 нафар кадрларимиз вилоят ва шахар Кенгаши депутатлигига сайланган, биз бир гурухга бирлашиб, доимий равишда ёш кадрлар билан сухбатлар ўтказиб, касб сирларини мукаммал эгаллашлари учун халол мехнат килиб яхши натижаларга эришишда берилаётган имкониятлардан тўлигинча фойдаланиш зарурлигини уларга тушунтириб келмокдамиз.

http://navoiy.uz/uploads/posts/2014-07/1406705697_dsc_6335.jpg

Халк депутатлари Навоий шахар Кенгаши депутати

Ф.Н.ХОЛМУРОДОВ.

Если Вы обнаружили в тексте ошибку, выделите ее и нажмите Ctrl + Enter для отправки уведомления администратору сайта.

ссылки на сайты предпринимательской деятельности
популярные новости
Ссылки на гос. органы
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

При копировании материала с сайта индексируемая гиперссылка обязательна!