Достопримечательности
Все исторические достопримечательности Навои сосредоточены не на территории города, а за его пределами
О хокимияте
О структуре, функций, прав и полномочий ...
Мероприятии, брифинги, семинары
Проведенные мероприятии, брифинги, семинары, конференци, совещании
Промышленность и строительство
Навои - является ведущим промышленным центром Узбекистана. Здесь построена Навоинский горно-металлургический ...
Новости города
Новости и все что касаюшийся города

ТОЗА ХАВО ТАДБИРИ ДАВОМ ЭТМОЌДА

Ҳозирги кунга келиб, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши глобал муаммолар қаторидан ўрин олди. Табиатдаги иқлим ўзгариши, зарарли чиқиндиларнинг кўпайиши, экологик мувозанатнинг бузилиши кейинги пайтларда инсониятни ташвишга солмоқда. Йилдан йилга транспорт воситаларининг кўпайиши атмосфера таркибидаги зарарли моддаларнинг ортишига олиб келаяпти.
Маълумки, автомобилларни ҳаракатга келтиришда ёқилғи мойлаш материалларидан фойдаланилади. Ёқилғилар ёниши натижасида эса атроф-муҳитга турли зарарли моддалар ажралиб чиқади.
Бугунги кунда ер юзида 900 миллиондан ортиқ турли русумдаги автомобиль инсониятга беминнат хизмат қилмоқда. Бунинг салбий томонини эътироф этадиган бўлсак, йилига 350 милион тонна ҳар хил зарарли газлар  атмосфера ҳавосини бузаётир.
Ана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда республикамиз худудида бир қатор лойиҳалар жорий қилиниб, ҳаётга тадбиқ этиб борилмоқда. Булардан бири Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қилиш Давлат қўмитаси, Соғликни Сақлаш Вазирлигининг 1996 йил 31 мартдаги қўшма бўйруғига асосан, ҳар йили икки босқичда яъни, 10 апрелдан 10 майгача ва 10 августдан 10 сентябргача ўтказилиб келаётган "Тоза ҳаво” тадбиридир.
Уни самарали ўтказиш мақсадида бугунги кунда "Қарнаб блок-пости” ва "Навоийазот” ОАЖ чорраҳасида экологик постлар ташкил этилган бўлиб, ЙХХ ходимлари билан биргаликда  транспорт воситаларидан чиқувчи "ис” гази ва тутун миқдорларини ўлчаш ишлари амалга оширилмоқда.
Қисқа қилиб айтганда бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газлар миқдорини меъёр даражасига келтириб, атмосфера ҳавосига бўладиган зарарли таъсирлар миқдорини камайтиришдан иборатдир.
Алижон Жалилов,
халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати

Если Вы обнаружили в тексте ошибку, выделите ее и нажмите Ctrl + Enter для отправки уведомления администратору сайта.

ссылки на сайты предпринимательской деятельности
популярные новости
Ссылки на гос. органы
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

При копировании материала с сайта индексируемая гиперссылка обязательна!