Достопримечательности
Все исторические достопримечательности Навои сосредоточены не на территории города, а за его пределами
О хокимияте
О структуре, функций, прав и полномочий ...
Мероприятии, брифинги, семинары
Проведенные мероприятии, брифинги, семинары, конференци, совещании
Промышленность и строительство
Навои - является ведущим промышленным центром Узбекистана. Здесь построена Навоинский горно-металлургический ...
Новости города
Новости и все что касаюшийся города

БАРҚАРОР ЭЛЕКТОРАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Вилоят маркази Навоий шаҳрида ЎзМТДП Марказий Кенгаши томонидан "Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш” мавзусида республика ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда ЎзМТДП Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия  Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони маъсуллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тадбирга мезбонлик қилган маҳаллий партия ташкилотлари етакчилари қатнашдилар.
Семинар давомида жонажон юртимизда демократик сайлов тизимини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасида бир қанча ўзгаришлар амалга оширилгани, айниқса сайловга оид бир қатор қонунлар қабул қилингани, мазкур конунлар сайлов эркинлиги принципини тўла амалга ошириш, сайловолди ташвиқоти жараёнида депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар учун кенг имкониятларни таъминлашда аҳамиятли эканлиги қайд қилиб ўтилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ЎзМТДПнинг сайловларда муносиб иштирок этишини таъминлаш қаратилган бўлиб, сайловларда ўз номзодларига овоз берадиган барқарор электоратни шакллантириш, тарафдорлари сонини кўпайтириш ва ижтимоий қатламини мустаҳкамлаш орқали вакиллик органларидан кўпчилик ўринни эгаллаш  иборат эканлиги сўзга чиққан маърузачилар томонидан қайд этилди.  Шунингдек нотиқлар ўз чиқишларида сайловчилар  манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маънавий қадриятларимиз, бой тарихий меросимизни асраб-авайлаш ва бойитишга кўмаклашиш ҳақида тўхталиб ўтишди.
Семинар давомида жорий йилда бўладиган сайловларда муносиб иштирок этишда илғор тажрибалар, замонавий сиёсий технологиялардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур семинар сайлов жараёнида зарур бўладиган билим ва малакани янада ошириш, тажрибаларни пухта ўзлаштириш, учрайдиган муаммолар ечимини топишда ўзига хос ўрин тутади.
Семинар иштирокчилари Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасидаги қўшма корхоналар фаолияти билан танишишди.
Семинар ишида ЎзМТДП Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси С.Отамуратов иштирок этди.

Если Вы обнаружили в тексте ошибку, выделите ее и нажмите Ctrl + Enter для отправки уведомления администратору сайта.

ссылки на сайты предпринимательской деятельности
популярные новости
Ссылки на гос. органы
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

При копировании материала с сайта индексируемая гиперссылка обязательна!