JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Normativ hujjatlar » Ахборот олишнинг қонуний асоси

Ахборот олишнинг қонуний асоси

23-08-2014 18:59 Normativ hujjatlar
Янги қонун
"Мамлатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” концепциясида ахборот соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган янги қонунларни қабул қилиш ва амалдагиларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланганди. Шунга асосан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2014 йил 5 майда "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, амалга киритилди.
Янги Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга нисбатан татбиқ этилади. Қонунда унинг амал қилиш тартибига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Қонунга кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий нашрлари, расмий веб-сайтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилади. Уларнинг расмий веб-сайтларидаги аҳборот давлат тилида жойлаштирилиши керак. Расмий веб-сайт бошқа тиллардаги шаклларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборотнинг санаси қўйилган бўлиши ҳамда у вақти-вақти билан янгилаб борилиши керак. Ахборотни янгилаб бориш даврийлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан белгиланади, лекин у ҳафтасига бир мартадан кам бўлмаслиги зарур. Расмий веб-сайтларда жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши лозим ва у оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган ахборот билан тенг кучга эга  бўлади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўзлари эгаллаб турган, ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарда ва бошқа ажратилган жойларда тегишли органнинг фаолияти тўғрисидаги ахборот билан ундан фойдаланувчилар танишиши учун ахборот стендларини ва шундай  мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларни жойлаштириши шарт.
Бундан ташқари, ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан, кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак.
Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги  сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади. Агар ахборотдан фойдаланувчининг сўровини кўриб чиқиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатларига кирмаса, сўров сўралаётган ахборотни тақдим этиш ваколатига киритилган органга рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан, уч иш куни ичида юборилади, ахборотдан фойдаланувчи эса бу ҳақда хабардор қилинади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари сўров бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарувининг  бошқа органлари ваколатлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлмаса, ахборотдан фойдаланувчига сўров рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан, уч куни ичида тегишли жавоб юборилади.
Сўров рад этилган тақдирда ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб  юборилади.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларининг масъулиятини оширишга хизмат қилади.
Шерали Очилов,
вилоят адлия бошқармаси масъул ходими.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!