JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Normativ hujjatlar » ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ — ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ — ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

10-09-2014 14:56 Normativ hujjatlar
ИНСОН  ҲУҚУҚЛАРИ — ОЛИЙ  ҚАДРИЯТ
ИНСОН ҳуқуқлари, деганда давлат ёки мансабдор шахслар томонидан муайян шахснинг ёҳуд шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши ҳамда буни таъминлаш билан боғлиқ, давлат ва индивид ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий муносабатлар тушунилади. Бундай муносабатларнинг бузилиши, яъни инсон ҳуқуқларига тааллуқли мавжуд қонунларга риоя қилмаслик, фуқаролар ўз ҳуқуқларини амалга оширишига мансабдор шахслар томонидан тўсқинлик қилиниши, ё бўлмаса, давлат томонидан халқаро мажбуриятларнинг бажарилмаслиги, халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка етарли даражада сингдирилмаслиги (имплементация қилинмаслиги) ва бу стандартларга амалиётда етарли даражада риоя этилмаслиги каби ҳолатлар мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади.
Истиқлолнинг биринчи кунлариданоқ мамлакатимизда инсон манфаатларига, унинг ҳуқуқ ва асосий эркинликларига олий қадрият сифатида ёндашилди. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган мамлакатимиз Конституциясида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг барча қоидалари мустаҳкамлаб қўйилиши эса мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этишдек эзгу мақсадимизнинг асосий пойдевори бўлди.  Энг муҳими, мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини нафақат конституциявий ҳимоя қилишнинг асослари ва кафолатлари шакллантирилди, балки уни рағбатлантиришнинг миллий тизими ҳам ишлаб чиқилди.
Маълумки, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, унинг ор-номуси, қадр қимматини олий қадрият сифатида тан олиш ҳамда уни қонунларда мустаҳкамлаб қўйиш ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Мустақилликнинг ўтган йигирма уч йиллик қисқа даври мобайнида эришилган натижаларга назар ташлар эканмиз, тўла ишонч билан шундай хулосага келиш мумкинки, Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари соҳасида Миллий ҳаракат дастурини муваффақиятли амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу борада мамлакатимизда ҳамдўстлик давлатлари орасида биринчилар қаторида миллий институтлар ташкил этилди. Бугунги кунда фуқароларнинг шахсий, иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган юзлаб қонунлар қабул қилинди.
Амалдаги қонунларимизнинг 120 дан ортиғи бевосита инсон ҳуқуқларига тааллуқлидир. Ўзбекистон бугунги кунда инсон ҳуқуқларига оид 70 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилган.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш суд ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар олдига биринчи даражали вазифа сифатида қўйилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш билан бир қаторда, мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг суддан ташқари тизими, хусусан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази каби миллий институтлар тизими шакллантирилди. Адлия вазирлиги, Бош прокуратура тизимларида инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи махсус тузилмалар ташкил топди. Бу эса мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ҳимояси олий қадрият даражасига кўтарилганини англатади.

Зулфия  РАЗЗОҚОВА,
Навоий шаҳар прокурори ёрдамчиси

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!