<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Normativ hujjatlar » НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

14-01-2016 14:49 Normativ hujjatlar, Hokim qarorlari  
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари ва "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, шаҳарда 2015 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

   1.  Шаҳарда 2015 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техниккўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техниккўрикдан ўтказиш шахар ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
    2. "Давтехназорат” инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (Қ.Холбутаев)га:
   техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;
    техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;
    мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун шаҳар ҳокимлигига юбориш топширилсин.
   3. Техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида:
   тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналарга — 0,18 фоиз;
   қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10 фоиз;
   машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 фоиз миқдорда йиғим ундирилиши белгилаб қўйилсин.
   4. Мазкур қарор "Navoiypress” газетасида расман эълон қилинсин ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
   5. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. 

                                            Шаҳар ҳокими                                                                Н.Ахатов  



2015 йил 20 феврал
Қ-98/02


Шаҳар ҳокимининг
2015 йил " 20 ” февралдаги
Қ-98/02- сонли қарорига 1-илова


 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналаринитехник кўрикдан ўтказиш
ИШ РЕЖАСИ

Т/Р

Техниканинг номи

Техника русуми

Техник кўрикдан ўтказиш вақти

Техник кўрикдан ўтказиш манзили

Техник кўрикдан ўтказиш санаси

1

Ҳайдов тракторлари

Магнум, Арион-630, ТС-135 ва бошқалар

09:00-16:00

Навоий шаҳридаги корхона ва ташкилотлар- техника эгаларининг сақлов саройларида

01.05.2015-30.05.2015

2

Чопиқ тракторлар

ТТЗ-80.11, МТЗ-80, ТТЗ-100-11

09:00-16:00

01.03.2015-31.03.2015

3

Транспорт трактори

ТТЗ-80.10, МТЗ-82,

Т-28х4МС1, Т-40

09:00-16:00

01.04.2015-30.04.2015

4

Трактор тиркамалари

2ПТС-4-793А,

2ПТС-4-887

09:00-16:00

01.04.2015-30.04.2015

5

Комбайнлар

КЕЙС, КЛАСС, Унверсал

09:00-16:00

01.05.2015-30.05.2015

6

Мелиоратив ва йўл қурилиш техникалари

Экскаваторлар, автогрейдорлар

09:00-16:00

01.06.2015-30.06.2015

7

Юклагичлар

LW-521 E, ХG-955Н

09:00-16:00

01.06.2015-30.06.2015

8

Культиваторлар

КХУ-4

09:00-16:00

01.03.2015-31.03.2015

9

Ер текислагичлар

П-4

09:00-16:00

30.03.2015-15.04.2015

10

Омочлар

ПНЯ-4-4,5

09:00-16:00

01.05.2015-30.05.2015

11

Чизеллар

ЧКУ-4

09:00-16:00

30.03.2015-15.04.2015

12

Пургагичлар

ОВХ-600, VP-1

09:00-16:00

15.03.2015-31.03.2015

13

Минерал ўғит сепгичлар

РМУ-0,5

09:00-16:00

30.03.2015-15.04.2015

14

Ўт ўргичлар

КиР-1,5, бошқалар

09:00-16:00

01.03.2015-31.03.2015





Шаҳар ҳокимининг 
2015 йил " 20 ” февралдаги
Қ-98/02- сонли қарорига 2-илова

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини

техник кўрикдан ўтказиш шаҳар ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

Қ.Холбутаев

-

"Давтехназорат” инспекциясининг Навоий шахар қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспектори, ишчи гуруҳ раҳбари

М.Саидов

-

Вилоят "Давтехназорат” инспекцияси бошлиқ ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

А Ъ З О Л А Р И

С.Жураев

-

Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи


     




 



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!