JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Шаҳар ҳокимининг қарори

12-01-2017 07:57 Normativ hujjatlar, Hokim qarorlari
09.03.2016 йил                                                                                  № Қ-157/03
Навоий шаҳрининг 2016 йилги маҳаллий
бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 28, 99-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 645-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2455-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил, 52-сон, 646-модда), Навоий вилояти ҳокимининг 2016 йил 9 январдаги "Навоий вилоятининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-4-сонли қарори ("Дўстлик байроғи” газетаси, 2016 йил, 5-сон (3560), халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 2016 йил 24 февралдаги "Навоий шаҳрининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги VIII-48-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят молия бошқармасининг 2016 йил 9 январдаги 01-06-03-60-сонли хатини  инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосан
ҚАРОР      ҚИЛАМАН:

1. Навоий вилояти ҳокимининг 2016 йил 9 январдаги "Навоий вилоятининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Қ-4-сонли қарори ҳамда халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг2016 йил 24 февралдаги "Навоий шаҳрининг 2016 йилги маҳаллий
бюджети параметрлари тўғрисида”ги VIII-48-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
2. Қўйидагилар: Навоий шаҳрининг 2016 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ; шаҳар маҳаллий бюджетининг 2016 йил
даромадлари ва харажатлари ҳажми 2-иловага мувофиқ; умумдавлат солиқларидан шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 3-иловага мувофиқ;
шаҳар маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни амалга
оширганликлари, ортиқча харажатларга йўл қўйганликлари ҳамда асоссиз кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка
асосан жавобгардирлар.
4. Мазкур қарор "Навоий-пресс” газетасида расман эълон қилинсин ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Ташназаров зиммасига юклатилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Шаҳар ҳокими                                                            Н.Ахатов

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!