JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Normativ hujjatlar » Hokim qarorlari » Навоий шаҳрининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

Навоий шаҳрининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

14-01-2019 22:14 Normativ hujjatlar » Hokim qarorlari

Навоий шаҳрининг 2019 йилги

маҳаллий бюджети параметрларини

тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 99-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори, халқ депутатлариНавоий шаҳар Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги "Навоий шаҳрининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”гиXXХVIII-192-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 99-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон 2019 йилги асосий мақроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори, Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 31 декабрдаги "Навоий вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қ-400-сонли қарори ҳамда Халқдепутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги "Навоий шаҳрининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги ХXXVIII-192-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2019 йил учун:

Навоий шаҳар маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

Навоий шаҳар маҳаллий бюджетининг 2019 йилги даромад ва харажатлари, шунингдек республика бюджетидан ҳамда вилоят маҳаллий бюджетидан ажратиладиган ижтимоий мақсадли трансфертларнинг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

Навоий шаҳар маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлар тушумларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ;

Навоий шаҳар ҳокимлигининг заҳира жамғармаси миқдори 4-иловага мувофиқ:

Навоий шаҳар маҳаллий бюджети айланма касса маблағининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳарҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Елмуратов),шаҳардавлат солиқ инспекцияси (Чориев), шаҳар Молия бўлими (Ҳусанов), шаҳарҒазначилик бўлинмаси (Қуватов), тегишлилиги бўйича бюджетга оид ваколатларига кирувчи даромадларни, айниқса белгиланган маҳаллий бюджет даромадларининг тўлиқлигини ва харажатлар ўз вақтида молиялаштирилишини, шаҳарнинг белгиланган бюджет параметрлари ижросини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари бюджет маблағларидан самарасиз, мақсадсиз фойдаланганликлари, ортиқча харажатларга йўл қўйганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан жавобгардирлар.

5. Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Рузматов) ҳамда "Навоий-зиёси” газетаси бош муҳаррири (Мирзаев) мазкур қарорни расмий эълон қилинишини ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Д.Елмуратов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими М.Базаров

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!