Bosh sahifa > Hokim qarorlari > O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAVOIY VILOYATI NAVOIY SHAHAR HOKIMINING Q A R O R I
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAVOIY VILOYATI NAVOIY SHAHAR HOKIMINING Q A R O R I29-10-2018, 17:22. Muallif: deputat |
|
![]()
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги "Аҳолини иш билан
таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й.,
5-6-сон, 98-модда), Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти
тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддалари (Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон),
"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
Қонуни 25-моддаси (Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 2005 й., 21-сон, 148-модда),
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги "Ижтимоий
муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда
рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам
сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й.,
09/17/965/0393-сон) ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2018
йил 17 сентябрдаги Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Ўзбекистон Республикаси "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (кейинги ўринларда - муҳтожлар деб аталади)ни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда 2019 йил учун 3 фоиздан 10 фоизгача миқдорида жами 1707 киши (4,0 фоиз) квота иш ўринлари, жумладан: ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун (685 киши) – 40,1% сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун (160 киши) -9,3 % ногиронлар учун (74 киши)- 4,3% пенсия олди ёшидаги шахслар учун (42 киши) -2,4% жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун (102 киши) - 5,9 % одам савдоси қурбонлари учун (11 киши) - 0,6 % ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифаларидаги шахслар учун, шу жумладан кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун (229 киши) -13,4%; атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун (97 киши)- 5,6% миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин. 2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига: муҳтожлар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2017 йилдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдикланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш; иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш; ташкилотларга муҳтожларни иш билан таъминлаш учун йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизини, 2019 йилнинг 10 апрелдан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этилиши таъминласинлар. 3.Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига асосан муҳтожларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши белгиланганлиги инобатга олинсин. 4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5. Муҳтожлар
учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган
миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 6. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7. Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ғ.Нормаев) бир ҳафта муддатда мазкур Қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин. 8. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши расмий веб сайтга жойлаштирилиши ва адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилишини таъминлаш шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти А.Асадов зиммасига юклатилсин. 9. Ушбу қарор бажарилиши устидан назорат қилиш Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ғ.Нормаев)га юклатилсин. 10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. 11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари Д.Елмуратов зиммасига юклатилсин.
Шаҳар ҳокими М.Базаров
Ortga qaytish |