Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
Bosh sahifa > Normativ hujjatlar, Yangiliklar > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ


5-09-2014, 16:58. Muallif: deputat

      Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси 2014 йил   2 октябрь, эрталаб соат 10.00 да Навоий шаҳрида чақирилсин. 
      Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси муҳокамасига қуйидаги масалалар  киритилиши назарда тутилсин. 
1. Навоий шаҳар ҳудудида иқтисодиёт тармоқларини, аҳоли, уй-жой фонди ва ижтимоий объектларни 2014-2015 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи тўғрисида.
2. 2014-2015 йиллар учун шаҳарда асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирага жамғаришни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Тошназаровнинг  ҳисоботини тинглаш.
3. 2014 йил -"Соғлом бола йили”  Давлат дастурининг Навоий шаҳрида бажарилиши шаҳар ҳокимлиги мониторинг гуруҳи раҳбари Ф.Мирзаевнинг ҳисоботи ҳақида.
4. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида.
5. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сони тўғрисида.
6. Бошқа масалалар.



                            Навоий шаҳар ҳокими                                                    Н.Ахатов
Навоий шаҳри,
2014 йил,4 сентябрь


Ortga qaytish