JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Normativ hujjatlar » Prezident Farmon va Qarorlari, VM Qarorlari » Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш хамда истеъмол килиш сохасида тўлов интизомини янада мустахкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги ПФ-5059-сон Фармони ижросини таъминлаш максадида:
1. Қуйидагилар:Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг ташкилий-штат гузилмаси 1-иловага мувофик;
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар бошкармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари 2-3-иловаларга мувофик;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофик;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўгрисидаги Низом 5-иловага мувофик;
Ўзбекистон Республикаси Бош лрокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати, Мажбурий ижро бюроси Қоракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошкармалари, Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлимлари, Мажбурий ижро бюроси туман бўлимлари ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 6-9-иловаларга мувофик тасдиклансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) бошкарув ва ишлаб чикариш ходимларининг чекланган сони 9 172 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 104 нафар этиб белгилансин, шундан 1 301 нафари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, 7 871 нафари Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблаглари хисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига:
зарур холларда Бюро ва унинг худудий тузилмаларининг ташкилий-штат тузилмаларига узгартишлар киритиш;
Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларига Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамгармаси маблағлари ҳисобидан кўшимча штат бирликлари киритиш ҳукуки берилсин.
3. Белгилансинки, Бюро:Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва озод этиладиган директор томонидан бошкарилади;ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори олдида хисобдор хисобланади.Бюро директори макоми, мехнатга хак тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилсин.
4. Бюро Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Марказий банки, Молия вазирлиги, Иктисодиёт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат солик кўмитаси, Давлат статистика кўмитаси хамда бошка вазирлик ва идораларнинг статистик ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.
5. Белгилаб кўйилсинки:Бюрога тугатилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Суд департаменти, шунингдек, хукукни мухофаза килувчи ва бошка органлардан ишга кабул килинган ходимларга даражали унвонлар берилиши Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан хал этилади;даражали унвонга эга Бюро ходимлари прокуратура органлари ходимлари хисобланади хамда уларга прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий мухофаза килиш чоралари татбик этилади.
6. Давлат хокимияти ва бошкаруви органлари, ҳукукни муҳофаза килувчи ва назорат тузилмалари томонидан Бюро ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш такикланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги:икки хафта муддатда Бюронинг штат жадваллари хамда харажатларсметасини тасдикласин;
2017 йил 1 июлга кадар ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажарганлиги учун Бюро ходимларини моддий рагбатлантириш тартибини ишлаб чиксин ва тасдикласин.
8. Белгилаб кўйилсинки. Бюронинг буюртмасига асосан:"Ўзавтосаноаг” АК Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасива Молия вазирлиги томонидан тасдикланадиган меъёрларга мувофик, хизматда фойдаланиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминлайди;"Ўзбекнефггаз” МХК "Ўздавнефтгазинспекция” ДИ билан келишилган холда ўрнатилган тартибда хизмат ва махсус автотранспорт воситалари ҳамда генерагорлар учун керакли ҳажмда бензин ва дизель ёкилғисини ажратилишини таъминлайди.
9. "Ўзстандарт” агентлиги Бюрога табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг яроклилик ҳолатини мониторинг килиш максадида кўчма лабораториялар учун тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрланишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекэнерго” АЖ ва "Ўзтрансгаз” АК бошка манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг мебель, компьютер техникаси, алока воситалари ва бошка моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиёжини ўргансин ҳамда жихозланишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур карорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида зарур маблаглар ажратилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура билан ҳамкорликда бир ой муддатда:Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик таргиби тўгрисидаги Низомни;Истеъмолчиларни электр ва газ тармокларидан узиб кўйиш тартиби тўгрисидаги Низомни ишлаб чикилиши ва тасдикланишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:икки ой муддатда Бюро ходимларининг хизмат кийими ва фаркловчи белгилари намуналарини тасдиклашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карори лойиҳасини кири тишни;
уч ой муддатда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларини юклатилган вазифаларни юкори ва профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан, шу жумладан, "Ўзбекэнерго” АЖ ва "Ўзтрансгаз” АК, шунингдек, тугатилаётган Суд департаменти ходимлари таркибидан тўлдирилишини таъминласин.
14. Бюро Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халкобод кўчаси, 3-тор кўчаси, 2-А уйда жойлаштирилсин.Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва ракобатни ривожлантириш давлат кўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Бюро ҳудудий тузилмаларининг тўлаконли фаолият юригишини таъминлаш учун жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошка ташкилий масалаларни ҳал этсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 10-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Ўзбекистон Республикаси Адпия вазирлиги Бош прокуратура, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Бюронинг 2017 йилдаги фаолияти самарадорлигини ўргансин ва зарурат тугилганда, унинг ташкилий- штат тузилмасини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б.Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш.Мирзиёев
Тошкент шахри

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!