JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

БУ КУНЛАРГА БИЗЛАР ЕТДИК

Мен 1921 йилда қадимий ва ҳамиша навқирон Карманада деҳқон оиласида туғилганман. Қаҳатчилик пайтлар. Бир отамнинг топганига катта оила зўрға кун кечирардик. Сал суягим қотгач, отамнинг қаватидан жой олдим. У пайтлар деҳқон меҳнати унчалик қадр топавермас эди.

БУ КУНЛАРГА БИЗЛАР ЕТДИК

БУ КУНЛАРГА БИЗЛАР ЕТДИК

Орадан кўп ўтмай, иккинчи жаҳон уруши бошланди. Бу кунлар олдида аввалгилари ҳеч нарса бўлмай қолди. Тонгдан шомгача, шомдан тонггача меҳнат қилардик, бир зум бўлса-да, танамиз яйраб дам олмас, қорнимиз тўйиб овқат емас эдик. Бир амаллаб тракторчилик курсини тугатдим. Бир неча бор фронтга жўнатишларини илтимос қилиб мурожаат этдим. Лекин фронт ортига ҳам сенга ўхшаганлар керак, деб рад этишди. Уруш тугагач ҳам косамиз оқармади...

1948 йилда уйландим. Турмуш ўртоғим билан 57 йил сан-манга бормай, аҳил яшадик. Тўрт ўғил ва уч қизни оқ ювиб, оқ тарадик. Ҳозирги кунда ўттиздан ортиқ невараларим, 40 дан ортиқ чевараларим қуршовидаман. Ҳаммаси жамланса, ҳовлим тўйхонага айланиб кетади.

69 ёшга кирганимда мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритди. Отам раҳматли деҳқон бўлганликлари боис, “Ўғлим, ерга меҳр бер, экин эк, дарахт ўстир, кафтдек ер ҳам қаровсиз қолмасин, мевасидан тўйиб ейсан, тоза ҳавосидан роҳатланиб нафас оласан”, дер эди. Қонда бор эканми, ё эркинлик куч бердими, ҳовлимда ҳам, уйнинг атрофидаги бўш ерларда ҳам боғ кўкартирдим. Кўчада яратган боғларимни қўшниларимга бўлиб бердим. Меҳнатинг қадрланса, кучингга куч қўшилаверар экан. Ҳар йил ўзимга ўхшаган нуронийларни тўплаб, пахта теришга ҳам чиқаман. Ҳарна, деҳқонларга мадад.

Атрофга қарайман, ҳар куни бир ўзгариш, бунёдкорлик, тўкинчилик. Айниқса, бизга ўхшаган қарияларга, уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган ғамхўрликдан бошим осмонга етади. Нафақамни ўз вақтида оламан, шифокорлар тез-тез ҳолимдан хабар олиб туришади, бепул дори-дармон беришади. Тегишли ташкилотлар, мутасадди раҳбарлар етмаганимга енг бўлишади.

Бу ҳаммаси Юртбошимизнинг доно ва узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатининг натижаси эмасми!?

Ёшим 93 да бўлишига қарамасдан, кунлик янгиликларни кузатиб бораман. Яқинда муҳтарам Юртбошимизнинг “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларини эшитиб, янада хурсанд бўлдим. Албатта, бу мен қатори барча уруш ва меҳнат фахрийларини ҳам тўлқинлантириб юборгани рост. Дунёнинг ҳеч бир давлатида ёшларга ва биз каби қарияларга бунчалик ғамхўрлик кўрсатилмаса керак.

Бизнинг бахтимиз нимада? Юртимизнинг тинчлигида, осойишталигида. Ҳали мен кўп яшайман, бу кунларга етолмай армонда ўтганлар қанча. Ўзим каби қариялар билан давлатимиз раҳбари олиб бораётган доно сиёсатни қўллаб-қувватлашга, биз каби фахрийларга кўрсатилаётган ғамхўрликка “лаббай” деб жавоб беришга тайёрман.

Она халқимга ва давлатимизга чексиз ҳурмат-эҳтиром билан 93 ёшли меҳнат фахрийси

Сами ота ХАЛИЛОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!