Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Bosh sahifa > Prezident Farmon va Qarorlari, VM Qarorlari > Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


27-03-2017, 14:16. Muallif: deputat

Мустақиллик йилларида республикада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада яхшилашга эришилди.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи давлат органларининг иш шакли ва услублари, энг аввало ахборот-коммуникация технологияларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги сабабли ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

Давлат идоралари аксарият ҳолларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси сифатида баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим даражада эътибор қаратмаяпти.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ манзилга йўналтирилмаганлиги ва уларга комплекс ёндашилмаётганлиги, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг тизимли равишда содир этилишига доир сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш самарадорлиги мавжуд эмаслиги кутилаётган натижаларни бермаяпти.

Ваколатли органларнинг етарли даражада ташаббус кўрсатмаётганлиги, лозим даражадаги идоралараро ҳамкорликнинг мавжуд эмаслиги, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ўзаро номутаносиблиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни талаб этади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш мақсадида:

1. Давлат органларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишлари қониқарсиз деб эътироф этилсин.

2. Ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органларининг (кейинги ўринларда — давлат идоралари ва ташкилотлари) устувор вазифаси этиб белгилансин.

Ушбу соҳада қуйидагилар давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб ҳисоблансин:

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини, шу жумладан аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар мурожаатлари ва муаммоларига беписанд муносабатда бўлиш ва бюрократик ҳолатларга йўл қўймаслик орқали таъминлаш;

ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш, шунингдек уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан видеокузатув, электрон ҳисобга олиш ва ўзаро ахборот алмашиш, идоралараро маълумотлар базалари тизимларини профилактик ишларга кенг жорий этиш;

жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ва давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш;

амалга оширилаётган профилактика чора-тадбирларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчилик даражаси ҳақидаги маълумотларни аҳолига етказиш масалаларида оммавий ахборот воситалари билан фаол ҳамкорлик қилиш, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланиш, содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш жараёни тўғрисида кенг жамоатчиликни тезкор хабардор қилиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини, шу жумладан ҳуқуқбузарликлар динамикаси, уларни содир этиш такрорийлиги, ижтимоий фикр, профилактик ишлар натижасидан фуқароларнинг қониқиш ҳосил қилиши ва аҳоли билан ҳамкорлик даражасини инобатга оладиган баҳолашнинг аниқ мезонларини жорий этиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича идоралараро дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда манзиллилик, соҳавий ихтисослашув, ҳудудий ва бошқа ўзига хос хусусиятлар инобатга олинишини таъминлаш;

ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, биринчи навбатда аҳоли бандлигини таъминлаш, аёллар ва ёшларни ижтимоий-фойдали фаолиятга жалб этишни фаоллаштириш, вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси муаммолари бўйича комплекс илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, профилактик ишларни олиб боришнинг замонавий услубиётини жорий этиш;

ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчилар ва ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган ёки содир этган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ривожлантириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасига фуқаролар ва жамоат ташкилотларини, шу жумладан уларни моддий ва бошқача тарзда рағбатлантириш орқали жалб этиш механизмларини такомиллаштириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлигининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларни тегишинча Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар этиб қайта ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳузурида прокуратура, ички ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг тажрибали ходимларидан иборат доимий фаолият юритувчи идоралараро тезкор-тергов гуруҳларини ташкил этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қуйидаги комиссиялар бўйича ягона мувофиқлаштирувчи орган этиб белгилансин:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси;

Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси.

5. Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгилансин ва ушбу кунда қуйидаги тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:

ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган, шу жумладан ички ишлар органлари таянч пунктлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат идоралари ва ташкилотларида «очиқ эшиклар куни»ни ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

қонунийлик аҳволини ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини атрофлича муҳокама қилиш учун жойларда, биринчи навбатда криминоген вазият номақбул бўлган ҳудудларда фуқароларнинг сайёр қабулларини ҳамда давлат идоралари ва ташкилотлари вакилларининг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиш;

ижтимоий аҳамияти муҳим бўлган суд муҳокамалари бўйича сайёр суд мажлисларини ўтказиш;

аҳоли турмушининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга кўмаклашувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида уйма-уй юришларни ташкил этиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда давлат идоралари ва ташкилотлари вакиллари, жамоатчилик иштирокида жойларда жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитлари, жиноятларни фош этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ишларнинг натижаларини муҳокама қилиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этиш.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси икки ҳафта муддатда масъул ижрочиларни аниқ белгилаган ҳолда, мазкур қарор талабларига мувофиқ аниқ тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунларини ўтказиш бўйича намунавий дастурни тасдиқласин.

6. Қуйидагилар:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги Низом ва унинг таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги Низом ва Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг таркиби 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;

Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги Низом ва унинг таркиби 5 ва 6-иловаларга мувофиқ;

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 2017 — 2018 йилларга мўлжалланган дастур 7-иловага* мувофиқ;

* 7-илова берилмайди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш схемаси 8-иловага мувофиқ;

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида тадбирларни ташкил этиш схемаси 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида Умумий штат бирлиги доирасида 21 штат бирлигидан иборат бўлган Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма) ташкил этилсин.

Бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларнинг, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга таъсир этувчи омилларнинг, айниқса ҳуқуқбузарликларнинг салбий динамикаси кузатилган соҳаларда тизимли таҳлилини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқа таркибий бўлинмалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни барҳам топтиришга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, қонун ҳужжатлари бузилишига, шунингдек ҳуқуқий нормаларни ўзбошимчалик билан, субъектив, танлов асосида талқин қилиш фактларига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш;

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шаклларини татбиқ этиш борасида таклифлар тайёрлаш;

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича долзарб масалалар юзасидан семинарлар, «давра суҳбатлари», конференциялар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, уни Ўзбекистон Республикасида жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Бошқармага ноюридик мутахассисликдаги (иқтисодчилар, молиячилар, социологлар ва бошқалар) зарур билим ва тажрибага эга юқори малакали кадрларни ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.

Бошқарма ходимларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча устама ҳақ белгилансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасига ваколатли органлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида маълумотлар ва материалларнинг самарали алмашинувини таъминлайдиган ягона ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлашни назарда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мазкур қарорнинг 8-бандида назарда тутилган харажатларни қоплаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларига ўзгартиришлар киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин.

12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 14 март,

2833-сон

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли қарорига
1-ИЛОВА

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар (кейинги ўринларда — ваколатли органлар ва муассасалар) фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.

2. Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар барча вазирликлар, идоралар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижро этилиши мажбурийдир.

3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Комиссия ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида, туманлар (шаҳарлар)да ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари

5. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, юридик шахслар, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини, шунингдек уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш;

ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини уларнинг фаолияти самарадорлигини, яқиндан ҳамкорлиги ва иш уйғунлигини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;

жиноятларни фош этиш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш амалиётини ўрганиш;

жиноятлар фош этилишини ҳамда суриштирув, тергов ва суд органларидан яширинган шахсларнинг қидирувини таъминлаш мақсадида тезкор-қидирув ва профилактика тадбирларининг самарадорлигини ошириш;

тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш;

ваколатли органлар ва муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришдаги ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;

ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.

3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;

Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича ваколатли органлар ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалаларида қонун ҳужжатлари ва Комиссия қарорлари бажарилмаганлиги учун тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларга уларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар киритиш;

Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда маълумотларни сўраш ва олиш;

Комиссия аъзоси ҳисобланмайдиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини Комиссия йиғилишларига таклиф этиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ишлари аҳволини ўрганиш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлари ташкил этиш, шунингдек ушбу комиссия ва гуруҳлар ишига мутахассисларни жалб қилиш;

жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда фаол иштирок этган шахсларни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқиш.

Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

7. Комиссия қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича қарорларини ижро этиш;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш.

Комиссия зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

4-боб. Комиссия ишини ташкил этиш

8. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

9. Ҳудудий комиссиялар раис (ички ишлар органи раҳбари), раис ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда тузилади. Ҳудудий комиссиялар таркибига, қоида тариқасида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек меҳнат, таълимни давлат томонидан бошқариш, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш, табиатни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари киритилади.

10. Комиссия ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва мажлисларини заруратга қараб, аммо чоракда камида бир марта ўтказади.

11. Комиссия раис томонидан бошқарилиб, у:

Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади;

Комиссия йиғилишларини чақиради ва уларга раислик қилади;

Комиссия йиғилишлари кун тартибини тасдиқлайди;

Комиссия иш режаларини тасдиқлайди.

12. Комиссия ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бажаради.

13. Ишчи орган:

Комиссия иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, шунингдек тасдиқланган режага мувофиқ Комиссиянинг жорий фаолиятини ташкил этади;

Комиссия йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;

Комиссия ваколат доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Комиссия қарорларининг ижроси устидан назорат ва мониторингни ташкил қилади;

келиб тушаётган хат ва ҳужжатларни кўриб чиқилишини ташкил қилади, ёзишмаларни ва Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар тайёрлашни амалга оширади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлашни амалга оширади.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

14. Ваколатли органлар ва муассасалар ўз ваколатлари доирасида Комиссияга ҳар чоракда:

жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар аҳволи тўғрисидаги ҳисоботларни;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тўғрисидаги ҳисоботларни;

жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича таклифларни тақдим этишади.

15. Комиссия қарорлари Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эгадир.

16. Комиссия қарорлари тегишли ваколатли органлар ва муассасаларга, шунингдек манфаатдор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга юборилади. Уларнинг раҳбарлари Комиссия қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши учун жавобгардир.

Комиссия қарорларини сифатли бажариш мақсадида ваколатли органлар ва муассасалар раҳбарлари томонидан уларнинг ижро этилиши юзасидан мониторинг ва назорат ташкил этилади.

17. Комиссия иш режалари унинг аъзоларидан келиб тушган таклифлар асосида ҳар ярим йилга тузилади, Комиссия йиғилишида кўриб чиқилади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

5-боб. Суд органлари билан ҳамкорлик

18. Комиссиянинг судлар билан ҳамкорлиги суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Судлар билан ҳамкорлик қуйидаги асосий шаклларда амалга оширилади:

ахборот алмашинуви ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишда суд-тергов статистика маълумотлари, суд амалиёти материалларидан фойдаланиш;

қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг такомиллаштирилишини таъминлаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш;

қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш тўғрисидаги қарорларини тайёрлашда иштирок этиш;

ҳамкорликда семинар, «давра суҳбати» ва конференциялар ўтказиш, ваколатли органлар ва муассасалар ходимларининг малакасини ошириш ишида иштирок этиш;

тегишли ваколатли органлар ва муассасаларга, шунингдек манфаатдор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга ҳамкорликдаги ахборот хатлари, кўрсатмалар, маълумотнома ва шарҳларни юбориш.

19. Комиссия йиғилишларида тегишли судларнинг раислари иштирок этишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли қарорига
2-ИЛОВА

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Азизов А.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Комиссия раиси

2.

Азимов М.Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

Абдухакимов А.А.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири

4.

Гулямов Р.Х.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати
раисининг ўринбосари

5.

Тогаев К.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари

6.

Жўраев Н.С.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

7.

Норматов Ш.Т.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Раимов Б.Я.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

9.

Гадоев Э.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

10.

Баситханова Э.И.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

11.

Кенжаев Д.М.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари

12.

Маджидов И.У.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

13.

Абдусаматов Б.Х.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси

14.

Дусанов З.А.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи

15.

Жавлонов Ш.С.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, «Маҳалла» фонди раиси

16.

Эргашев А.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, ишчи орган масъул тузилмасининг раҳбари

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли қарорига
3-ИЛОВА

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссия (кейинги ўринларда — Республика комиссияси), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (кейинги ўринларда — минтақавий комиссиялар), туман (шаҳар) (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) комиссиялари) идоралараро комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Республика комиссияси, шунингдек минтақавий комиссиялар, туман (шаҳар) комиссиялари (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи органлар ҳисобланиб, улар:

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;

вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш мақсадида тузилади.

Ҳудудий комиссиялар ўз фаолиятида юқори турувчи комиссияларга ҳисобдордир, ўз фаолияти тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича уларни хабардор қилиб турадилар ва ҳисобот бериб борадилар.

3. Республика комиссиясининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

4. Ҳудудий комиссиялар раис (туман (шаҳар), вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси), раис ўринбосари ва 10 — 18 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади.

Ҳудудий комиссиялар аъзолари сони иш ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.

Масъул котиб жорий ишларни ва ҳудудий комиссия қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Ҳудудий комиссиялар таркибига тегишли равишда халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, меҳнат, маданият, спорт, ички ишлар органлари, шунингдек хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, мудофаага кўмаклашиш ташкилоти, меҳнат жамоалари, маданий-маърифий ва бошқа муассасаларнинг вакиллари киритилиши мумкин.

Ҳудудий комиссиялар фаолияти изчил равишда ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимида маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳудудий комиссиялар масъул котиблари, шунингдек зарурият бўлганда вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспекторлар фаолият кўрсатади.

Ҳудудий комиссиялар таркибида: вояга етмаганлар ўртасида маданий-тарбиявий ишлар бўйича, таълим муассасалари ўқувчилари билан ишлаш бўйича, вояга етмаганларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший турмуши шароитларини яхшилаш масалалари бўйича, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ва тарбия колонияларидан озод қилинган вояга етмаганларни назорат қилиш бўйича секциялар ташкил этилиши мумкин.

Комиссиялар ваколатига киритилган муҳим масалаларни таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш учун вақтинча ёки доимий ишловчи ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.

5. Комиссияларнинг фаолияти кенг жамоатчилик иштирокида амалга оширилади. Комиссия ишига касаба уюшмалари, таълим муассасаларининг ота-оналар қўмиталари, васийлик кенгашлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари жалб этилиши мумкин.

Комиссиялар ишлашга жалб қилинган шахслар орасидан вояга етмаганлар билан ишловчи жамоатчи инспекторлар ва жамоатчи тарбиячилар ажратадилар.

6. Комиссиялар ўз ваколатларига киритилган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қиладилар.

Давлат органлари ва ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари комиссия қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида комиссияга ўн кунлик муддат мобайнида хабар беришлари шарт.

Ҳудудий комиссияларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича вазифалар тегишли равишда туманлар (шаҳарлар), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланади.

2-боб. Республика комиссиясининг асосий вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини, шунингдек уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш;

давлат органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини уларнинг самарадорлигини, яқиндан ҳамкорлиги ва иш уйғунлигини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштириш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш;

тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш;

давлат органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитларни аниқлашдаги ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш юзасидан чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;

ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.

8. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб:

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

ҳудудий комиссиялар ишини назорат қилади ва йўналтиради, уларнинг фаолиятини таҳлил қилади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг ижобий иш тажрибасини умумлаштиради ҳамда оммалаштиради, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;

давлат органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чораларни кўради;

вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш, уларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлари, ота-оналар қаровисиз қолган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни ўрганади ва умумлаштиради;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқади;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқади, шунингдек ушбу тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

ўз ваколатига киритилган муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ мақсадли дастурлар лойиҳаларини ўрганади;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни таҳлил қилади;

давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий шерикликни ва фуқаролик жамияти институтлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш чораларини кўради;

вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасалар фаолиятини ўрганади, уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

давлат органлари ва ташкилотларнинг Республика комиссияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларини кўриб чиқади.

Республика комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Минтақавий комиссияларнинг асосий вазифалари ва функциялари

9. Қуйидагилар минтақавий комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш;

тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитларни аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;

туман (шаҳар) комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш.

10. Минтақавий комиссиялар ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиқиб:

Тошкент шаҳар, тегишли вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, ушбу ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш, болаларни жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;

туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг ишини назорат қилади ва йўналтиради, уларнинг фаолиятини таҳлил қилади, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;

давлат органлари ва ташкилотларнинг ижобий иш тажрибаларини умумлаштиради ва оммалаштиради, уларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатади;

вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чораларни кўради;

туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг қарорларини текширади, ноқонуний ёки асоссиз қарорларни бекор қилади.

4-боб. Туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг вазифалари ва функциялари

11. Қуйидагилар туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

вояга етмаганларни тарбиялаш, ўқитиш, сақлаш (парваришлаш) шароитлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муассасаларида вояга етмаганлар билан муомалада бўлиш юзасидан назоратни ташкил этиш;

давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ташкилотларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш;

тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитларни аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид ахборотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёхуд ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший яшаш шароитини яхшилашда ёрдам кўрсатиш, давлат ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганларни жойлаштириш шаклларини аниқлашда кўмаклашиш, шунингдек вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилишга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ишларни амалга ошириш.

12. Туманлар (шаҳарлар) комиссиялари ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиқиб:

халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат, маданият, спорт, ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг болаларни тарбиялаш, уларни жойлаштириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

туманлар (шаҳарлар) ҳудудидаги вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларнинг келтириб чиқарувчи сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, болаларни жойлаштириш, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

давлат ва жамоат ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тадбирларини амалга оширади;

вояга етмаганлар, педагогик жамоалар ва жамоатчилик ўртасида ҳуқуқий тарғиботни амалга оширади;

вояга етмаганларнинг, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахсларнинг, шунингдек бошқа шахсларнинг вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқади;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларни ишга жойлаштиришга ва уларнинг маиший яшаш шароитларини яхшилашга, давлат томонидан ижтимоий ёр


Ortga qaytish