Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Ноанъанавий услуб –  мароқли машғулот
Bosh sahifa > Tadbirlar, uchrashuvlar, Navoiy shahri, Yangiliklar > Ноанъанавий услуб –  мароқли машғулот

Ноанъанавий услуб –  мароқли машғулот


11-03-2018, 12:13. Muallif: deputat
Ноанъанавий услуб –  мароқли машғулот
Боғча тарбияланувчиларининг дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг тасаввур оламини бойитиш усулларини такомиллаштириш учун амалий
машғулотлар жараёнида ноанъанавий
усуллардан фойдаланишнинг самарали восита эканлиги амалда ўз ифодасини топди.
Айниқса, математика, нутқ ўстириш
ва инглиз тилини ўрганиш машғулотларининг қизиқарли ўйинлар орқали ноанъанавий тарзда ташкил этилганлиги болажонларнинг фанга бўлган
қизиқишларини янада оширди.
Шаҳар МТМлари ходимлари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги семинар кичкинтойларнинг жарангдор қўшиқлари
ва жозибадор рақсларига бой бўлди.
Семинар сўнгида иштирокчилар мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилган ноанъанавий услубдаги
машғулотларни ташкил этишнинг амалий аҳамияти, унинг болалар тарбиясидаги роли хусусида фикр-мулоҳазалар
билдиришди.
Ўғилой ЖЎРАЕВА,
МТМ услубчиси
  


Ortga qaytish