Bosh sahifa > Navoiy shahri > ФОТОСАЁҲАТ ЛОЙИҲАСИ: ЛОЙИҲАНИНГ БУ ГАЛГИ МЕҲМОНИ НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ 1-МАКТАБ
ФОТОСАЁҲАТ ЛОЙИҲАСИ: ЛОЙИҲАНИНГ БУ ГАЛГИ МЕҲМОНИ НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ 1-МАКТАБ28-02-2020, 16:46. Muallif: deputat |
Бугунги кунда Навоий шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабида 2279 нафар ўқувчиларга 129 нафар педагоглар сабоқ бериб келмоқда. Мактаб ўқитувчиларининг 9 нафари олий, 25 нафари биринчи, 50 нафари эса иккинчи тоифа даражасига эга. Мактабга тажрибали педагог Шоира Темирова раҳбарлик қилиб келаяпти. Таълим муассасасида иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг эришаётган ютуқлари эса анча салмоқли. Хусусан, мактаб ўқувчилар жамоаси 2017-2018 йилларда "Ёш қутқарувчи” кўрик-танловининг мамлакат босқичида фахрли биринчи ўринни забт этган. Шунингдек, "Яшил чироқ - 2019” Республика мусобақасида ҳам мактаб ёшлари биринчи ўринга муносиб топилган. Мактаб ўқувчиси Нафиса Ҳасанова Бадиий гимнастика спорт тури бўйича Қозоғистон Республикасида ўтказилган Халқаро спорт мусобақасида Абдухолиқ Ҳакимов эркин кураш спорт тури бўйича Туркия давлатида ўтказилган халқаро спорт мусобақасида 1-даражали диплом соҳиби бўлган. Мактаб фаолияти
мисолида бундай ютуқларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Энг муҳими, таълим
даргоҳида ўқувчилар тажрибали устозлардан замонавий ва пухта билим эгалламоқда. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |