Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > КАСБИЙ БИЛИМ ВА МАҲОРАТ СИНОВИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > КАСБИЙ БИЛИМ ВА МАҲОРАТ СИНОВИ

КАСБИЙ БИЛИМ ВА МАҲОРАТ СИНОВИ


8-05-2015, 19:14. Muallif: deputat
Ўзбекистон Республикаси "Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва шаҳар бўлинмаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган танловда барча маҳаллаларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этди. Кўрик 2 босқичда ташкил этилиб, 1-босқичда маслаҳатчиларнинг компьютер саводхонлиги ва уларнинг маҳалла фаолияти билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмалари синовдан ўтказилди. 2-босқичда эса иштирокчилар белгиланган мавзулар доирасида ўз ҳудудида амалга ошираётган намунали иш тажрибалари, эришаётган ютуқлари тақдимотини намойиш этишди. Шунингдек, улар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир қонунлар борасидаги ва кундалик белгиланган вазифалари юзасидан бўлиб ўтган савол-жавоб шартида ҳам билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.Танловда 1-ўринни "Ишонч” маҳалласи маслаҳатчиси Феруза Ҳасанова, 2-ўринни "Лочин” МФЙ маслаҳатчиси Раъно Равшанова қўлга киритди. 3-ўрин эса "Зарафшон” МФЙ маслаҳатчиси Гулбаҳор Раҳмоновага насиб этди.    

Ortga qaytish