Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР


30-10-2015, 09:49. Muallif: deputat
     "Баркамол авлод” болалар марказининг фаоллар залида "Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси – 2015” республика кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган кўрик-танловда маънавият тарғиботчилари 3 та шарт бўйича беллашиб, ўзларининг маънавий-маърифий соҳадаги тажрибаларини синовдан ўтказишди. Иштирокчилар беллашув давомида маънавиятнинг маъно-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишларининг йўлга қўйилганлиги, инсонларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш борасида жойлардаги тарғибот тадбирлари тўғрисида ўз фикрларини баён этишди. Қизғин кечган кўрик-танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди. Унга кўра, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси Жонибек Шуҳратов ғолиб деб топилди ва кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. 2-ўринни 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зафар Ниязов эгаллади. "Зарафшон” МФЙ диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулбаҳор Раҳмонова 3-ўринга сазовор бўлди.

Ortga qaytish