Bosh sahifa > Tadbirlar, uchrashuvlar > “УМИД НИҲОЛЛАРИ-2017” ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
“УМИД НИҲОЛЛАРИ-2017” ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ27-04-2017, 13:50. Muallif: deputat |
![]() ![]() Улар жамоавий баҳсларда 12 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза, жами 18 та медалларга сазовор бўлдилар. Шаҳар ўқувчи-спортчилари, айниқса, футбол, курашнинг турли йўналишлари, енгил атлетика, қўл тўпи, бадиий ҳамда спорт гимнастикаси, сузиш спорт турлари бўйича бўлиб ўтган қизғин курашларда вилоятда тенгдош спортчилар ўртасида энг кучли эканликларини амалда исботлашди. 2017 йил 17 апрель куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар” спорт мажмуасининг муҳташам спорт саройида бўлиб ўтган вилоят босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросимда ана шулар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Тантанали тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради. Шундан сўнг Навоий шаҳри ҳокими Умарбек Халилов сўзга чиқиб, навоийлик ёш спортчиларни "Умид ниҳоллари- 2017”мусобақаси вилоят босқичидаги ишончли ғалаба билан қутлади ва уларга мусобақанинг ҳал қилувчи республика баҳсларида омад тилади. Ғолиб ва совриндор спортчиларга кубок, тегишли даражадаги диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди. – Шаҳримиз терма жамоасининг ғалабасида мактабимиз ўқувчиларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор, – дейди 2-умумтаълим мактаби директори, халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгаши депутати Клара Турсунназарова. – Улар, айниқса, футбол, қўл тўпи, енгил атлетика, ўзбек жанг санъати, миллий, белбоғли, Юнон-рум, Дзюдо ва эркин кураш бўйича юқори натижаларни қўлга киритишди. Буларнинг барчаси мамлакатимизда болалар спортининг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги туфайлидир. – Ҳал қилувчи финал баҳсида Конимех тумани футболчилари устидан 3:0 ҳисобида устун келдик, – дейди футбол жамоаси аъзоси, 5- умумтаълим мактаби ўқувчиси Дадахон Зиятов. – Эндиги мақсадимиз мусобақанинг масъулиятли республика босқичида ҳам ғолиб чиқишдир. Тантанали маросим 1- ҳамда 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган замонавий ва мумтоз рақс санъати намуналари намойиши билан якунланди.Ortga qaytish |