Bosh sahifa > Tadbirlar, uchrashuvlar, Navoiy shahri, Yangiliklar > БУЮК ИНСОНГА ЭҲТИРОМ
БУЮК ИНСОНГА ЭҲТИРОМ28-07-2017, 10:40. Muallif: deputat |
![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов юртдошларимиз қалбидан мангу жой олди. Зеро, қомусий илм, олий даражадаги раҳбарлик салоҳияти соҳиби, она Ватанига, эл-юртига чексиз меҳр-муҳаббатла йўғрилган қалб эгаси бугун орамизда йўқ. Буюк тарихий шахс, бутун дунёда тан олинган доно давлат раҳбари навқирон ва ўзи ишонч билан таъкидлаган Келажаги буюк давлатни чорак аср давомида моҳирона бошқарди. Ватандошларимизнинг чексиз ҳурмат-эҳтиромини қозонди. Миннатдор Ўзбекистон халқи унинг порлоқ хотирасини бир умр унутмайди. Куни кеча бутун мамлакатимиздаги каби Навоий шаҳридаги "Хурсанд” маросимлар саройида ҳам Биринчи Президентимиз вафотининг бир йиллиги муносабати билан унинг хотирасига бағишланган тадбир ташкил этилди. Унга вилоят ва шаҳар ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари, нуронийлар, меҳнат фахрийлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, жамоат ташкилотлари, маҳаллалар вакиллари таклиф этилди. Тадбир қатнашчилари Ислом – Биринчи Президентимиз Яратганнинг назари тушган инсон эдилар, – дейди Шариф Ҳожи ота Муҳаммадиев. – Йўқса, давлат мустақиллигини қўлга киритиш, уни истиқлолнинг дастлабки даврларидаги даҳшатли муаммолар, ёвузкорона тажовузлар гирдобидан оқилона олиб чиқиш, бугун дунёда муносиб ўрнини эгаллаган, тараққиёт йўлидан ишонч билан дадил одимлаётган давлатга асос солиш ҳар қандай давлат раҳбарига ҳам насиб этавермайди. Илоҳим, у кишининг жойлари жаннатда бўлган бўлсин... Маросимда Қуръондан тиловатлар қилинди, қўллар дуога очилди.
Олим ХЎЖАЕВ. Ortga qaytish |