Bosh sahifa > Tadbirlar, uchrashuvlar, Navoiy shahri, Yangiliklar, Maqolalar > Хотин-қизлар спартакиадаси
Хотин-қизлар спартакиадаси12-04-2018, 12:22. Muallif: deputat |
![]() Унда Навоий шаҳар ҳокимлиги, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар маҳаллалар кенгаши, халқ таълими бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий шаҳар кенгаши, Қизил ярим ой жамияти шаҳар бўлими, ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти” бўлими, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ҳомий ташкилотлар иштирок этди. Тадбирни Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шалола Ҳамидова очиб берди. – Хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган ушбу мусобақа биринчи навбатда аёлларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилгани уларга нисбатан бўлаётган катта эътибор намунасидир, – дейди халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Клара Турсунназарова. – Чунки аёл жамиятимиз асосий бўғини ҳисобланадиган оиланинг мустаҳкам таянчидир. Шундай экан, бугунги ўтказилаётган хотин-қизлар спартакиадаси мусобақалари ҳам аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлашда муҳим омиллардан бири бўлади, десак янглишмаймиз. Байрамона ташкил этилган уч ёш тоифасида, жумладан, 45-60 ёшлилар, 30-45 ёшлилар ҳамда 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар спартакиадаси мусобақаси чизиғида дастлаб, 400 метр масофага югуриш бўйича 45-60 ёшли аёллар саф тортди. Бу ёш тоифасида "Ўзбекистон” маҳалласи фуқароси Нигора Саидова биринчиликни қўлга киритди. – Мен бундай спорт мусобақаларида доимий иштирок этиб келаман, – дейди Навоий маданият ва санъат коллежининг тасвирий санъат йўналиши ўқитувчиси, спартакиада ғолиби Марғуба Ўринова. – Бугунги тадбир ташкилотчиларига чин қалбдан ташаккур билдирамиз. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан биз аёлларга қаратилаётган эътибор – келажагимиз ворислари бўлмиш соғлом авлодни камол топтиришга қаратилаётган эътибор, деб биламан. Чунки аёллари эъзозланган юртнинг келажаги порлоқ ва халқи осойишта яшайди. – Хотин-қизларнинг ижтимоий – сиёсий ҳамда жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилаётир, – дейди 30-45 ёш тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритган Лобар Исматова. – Шу маънода бугунги спартакиада мусобақасини ўтказишдан мақсад ҳам шаҳримиздаги хотин-қизлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, 30 ёшгача хотин-қизлар тоифаси ўртасида мусобақа ғолиблигини Юлдузхон Холмуродова қўлга киритди. Спартакиада якунида номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, улар Навоий шаҳар ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ў. САНОҚУЛОВ.Ortga qaytish |