Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА УЙ ВА МАШИНА КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА УЙ ВА МАШИНА КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ1-11-2017, 15:37. Muallif: deputat |
Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида Навоий вилояти ички ишлар бошқармси таркибидаги таянч пунктлари профилактика инспекторлари ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш учун тантанали қасамёд қабул қилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, турли вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар, профилактика инспекторларининг оила аъзолари иштирок этди. Навоий вилоятида 209 нафар профилактика инспектори фаолият кўрсат моқда. Уларнинг ўз ҳудудларида осойишталик ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаши, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида мунтазам профилактика тадбирлари олиб бориши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик яхши самара бераётир. Президентимизнинг жорий йил 20 апрелдаги "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уйжойи билан таъминлашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан вилоятдаги 80 нафар профилактика инспекторига хизмат уйи ва имтиёзли кредит асосида харид қилинган янги автомашина калити тантанали равишда топширилди.
– Халқимизнинг биз, ички ишлар идоралари ходимларига бўлган ишончини оқлаш йўлида, Ватаним, Президентимга қилган қасамёдим, касбимнинг нақадар масъулиятли ва шарафли эканлигидан дарак беради, – дейди Навоий шаҳридаги "Янгиобод” маҳалласи профилактика инспектори Меҳриддин Баҳронов. – Машаққатли меҳнатимизга рағбат ва қўшимча масъулият сифатида белгиланган ҳудудимизнинг ўзидан барча қулайликларга эга хизмат уйи ҳамда имтиёзли кредит асосидаги машиналар берилди. Ҳудудимиздаги 7 минг 200 нафар аҳоли билан бир оила вакилларидек ҳамжиҳатликда яшаб, маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактика тадбирлари самарадорлигини оширишга хизмат қилаяпмиз. Тантанали маросимда Навоий вилоят ҳокими Қ. Турсунов, Ўзбекистон Республи каси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н. Йўл дошев, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов, Бош вазир ўрин босари, Республика Хотинқизлар қў ми таси раиси Т. Норбоева, Ички ишлар вазири П. Бобожонов ва бошқалар иштирок этди. Нуриддин РАҲИМОВ. Ortga qaytish |