Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Ҳоким билан учрашув
Ҳоким билан учрашув9-06-2018, 15:55. Muallif: deputat |
![]() 3 июнь куни шаҳар Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича ўтказилган тадбирда шаҳардаги сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, вилоят ҳамда шаҳардаги бир қатор ташкилот ва корхоналар, муассасалар раҳбарлари ва маҳалла аҳолиси иштирок этди. Тадбирни шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаров бошқариб борди. Шаҳар ҳокими бугунги кунда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тузилган секторлар фаолиятининг изчиллиги уларнинг халқимизни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этаётганида яққол намоён бўлаётганлигини таъкидлади. Шу куни шаҳар ҳокими қабулида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари доирасида аҳоли осойишталигини таъминлаш ҳамда жиноятларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларни арзон ва имтиёзли уй-жойлар билан таъминлашнинг тартиб-тамойиллари, коммунал хизмат ва ётоқхоналардан хоналар ажратиш, ишга жойлаштириш, банк муассасаларидан кредитлар ажратилиши ва бошқа муҳим масалалар юзасидан мулоқотлар олиб борди. Хусусан, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 октябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида уй-жой олиш тартиби тушунтирилди. Фуқаролардан тушган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш ва енгилликлар яратиш юзасидан шаҳар ҳокими ўринбосарлари И. Қодиров, Ш. Ҳамидоваларга, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навоий шаҳар кенгаши раиси ўринбосари А. Пирназаровга, шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари А. Жумаевга, шаҳар "Саховат” МЧЖ раиси Ф. Исомиддиновга ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Ушбу саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад маҳаллаларда истиқомат қилаётган фуқаролар тинчлигини асраш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ишонч билдираётган халқни рози қилишдан иборатдир. Ўз мухбиримиз. Ortga qaytish |