Bosh sahifa > Navoiy shahri > ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ22-08-2020, 15:27. Muallif: deputat |
Куни кеча, Навоий шаҳар Маданият бўлимида жорий йил август бошида Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими томонидан ташкил этилган "Биз коронавирусни енгамиз" номли видеороликлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Танловда шаҳар ва туманлардаги ташкилот, корхоналар, таълим муассасалари ҳамда эркин ижодкорлар томонидан Коронавирус пандемияси олдини олиш ва карантин қоидаларига риоя этишни тарғиб этувчи 152 дан ортиқ видеороликлар тақдим этилган эди. Танлов якунида, Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига мувофиқ,ушбу танловнинг вилоят босқичида якка тартибда тайёрланган видеороликлар йўналишида 1-ўрин Навоий шаҳар Маданият бўлими режиссёри Нодир Мирзаевга ҳамда 3-ўрин хореограф Озода Қурбоновага, шунингдек, жамоавий тайёрланган видеороликлар йўналишида 2-ўрин Навоий шаҳар Маданият бўлими жамоасига (саҳналаштирувчи Гавҳар Атакулова) насиб этди. Карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил этилган тақдирлаш маросимида Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими бошқаруви раиси Солиев Фахриддин Бахромович иштирок этиб, ғолибларни диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирладилар. ![]() Ortga qaytish |