Bosh sahifa > Normativ hujjatlar, Hokim qarorlari > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ14-01-2016, 14:49. Muallif: deputat |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари ва "Қишлоқ
хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини
техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат
рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб, шаҳарда 2015 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, машина-трактор парклари,
устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан
ўтказиш мақсадида
Қ А Р О
Р Қ И Л А М А Н: 1. Шаҳарда 2015 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техниккўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техниккўрикдан ўтказиш шахар ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. "Давтехназорат” инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (Қ.Холбутаев)га: техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш; техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш; мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун шаҳар ҳокимлигига юбориш топширилсин. 3. Техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида: тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналарга — 0,18 фоиз; қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10 фоиз; машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 фоиз миқдорда йиғим ундирилиши белгилаб қўйилсин. 4. Мазкур қарор "Navoiypress” газетасида расман эълон қилинсин ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 5. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. Шаҳар ҳокими Н.Ахатов 2015 йил 20 феврал Қ-98/02 Шаҳар
ҳокимининг
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
Шаҳар ҳокимининг
2015 йил " 20 ” февралдаги
Қ-98/02- сонли қарорига 2-илова Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш шаҳар ишчи гуруҳи ТАРКИБИ
Ortga qaytish |