Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 21 апрелдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5024-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш, муносиб яшаш шароитларини яратиш, республикада санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги "Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналарининг самарали фаолиятини ташкил этиш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги "Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналарининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги "Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналарининг туман (шаҳар) филиалларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
қаттиқ маиший чиқиндиларнинг тўпланиши, уларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш ишларининг комплекс схемаси 3-иловага мувофиқ;
2017-2021 йилларда маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш тизимини такомиллаштиришга доир тадбирлар 4-иловага мувофиқ;
"Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналарига туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг бепул топширилаётган мулк рўйхати 5-иловага мувофиқ;
республика шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларни қаттиқ маиший чиқиндиларни элаш бўйича электромеханика ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш прогноз параметрлари 6-иловага мувофиқ;
2017-2018 йилларда "Тоза ҳудуд” ДУКни махсус техника ва ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш прогноз параметрлари 6 "а"-иловага мувофиқ;
2017 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш бўйича манзилли дастур 7-иловага мувофиқ;
2017-2018 йилларда шаҳарларда санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотларнинг фаолият кўрсатаётган полигонлари ва "Тоза ҳудуд” ДУКни жиҳозлаш бўйича манзилли дастур 8-иловага мувофиқ;
2018 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қаттиқ маиший чиқиндиларнинг янги полигонларини яратиш бўйича манзилли дастур 9-иловага мувофиқ;
2017-2018 йилларда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш прогноз параметрлари 10-иловага мувофиқ;
2017-2021 йилларда қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларида органик ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича прогноз параметрлари 11-иловага мувофиқ;
2017-2021 йилларда халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилган ҳолда шаҳарларда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш тизимларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг рўйхати 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тошкент шаҳрида чиқиндиларни олиб чиқиш, чиқинди йиғиш пунктлари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини сақлаш ва эксплуатация қилиш «Махсустранс» давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда – Республика комиссияси) 13-иловага мувофиқ ташкил қилинсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш тизимини, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этган ҳолда ривожлантириш, уларнинг фаолиятини рағбатлантириш йўли орқали чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги тўлиқ цикл қамраб олинишини таъминлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, шунингдек, маҳаллий давлат бошқаруви органлари миқёсида мазкур қарор билан тасдиқланаётган тадбирлар, манзилли дастурлар, инвестиция лойиҳалари ва прогноз параметрлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича ишларни мувофиқлаштириб, уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланаётган тадбирлар, манзилли дастурлар, инвестиция лойиҳалари ва прогноз параметрларини амалга ошириш жараёнини ҳар чоракда кўриб чиқиш.
Республика комиссиясига, зарурат туғилганда, мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирлар, манзилли дастурлар, инвестиция лойиҳалари ва прогноз параметрларининг йиғма ва манзилли параметрларига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Республика комиссияси бир ой муддатда:
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низомни;
мазкур қарорнинг 5-12-иловаларига мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган чора-тадбирлар ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича «Йўл хариталари»ни тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор балан тасдиқланган тадбирлар, манзилли дастурлар, инвестиция лойиҳалари ва прогноз параметрлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминласин ва ҳар чоракда Республика комиссиясига тегишли ахборотни киритиб борсин;
икки ой муддатда «Тоза ҳудуд» ДУК уставларини тасдиқласин ва штатларини малакали мутахассислар билан тўлдирсин, шунингдек, зарур моддий-техника базаси билан жиҳозланишини таъминласин;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда «Тоза ҳудуд» ДУКнинг махсус техникалари учун ёқилғи-мойлаш фондлари ва лимитларини ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
икки ой муддатда маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизмати бўйича абонентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларни ҳисобланган хатловдан ўтказсин, маршрутлар жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар учун абонентлар билан шартномалар тузиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича самарали ишларни ташкил этсин;
тадбиркорлик субъектларининг чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш жараёнларидаги иштирокини кенгайтиришни назарда тутсин;
таълим муассасаларида, фуқаролар йиғинларида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунбузарликлар профилактикасига оид семинарлар, анжуманлар, давра суҳбатларини доимий равишда ўтказиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар, манзилли дастурлар, инвестиция лойиҳалари, истиқбол кўрсаткичларини амалга ошириш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
7. «Ўзавтосаноат» АК ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ «Тоза ҳудуд» ДУК эҳтиёжлари учун мазкур қарорнинг 6 "а"-иловасида назарда тутилган махсус техника (чиқинди ташувчи ва ассенизацион машиналар ва тракторлар) ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилишини ўрнатилган тартибда таъминласин.
8. «Qurilishmashlizing» ихтисослашган республика лизинг компанияси» АЖга мазкур қарорнинг 6 "а"-иловасида назарда тутилган махсус техника, механизм ва ускуналарни ихтисослашган санитария тозалаш ташкилотларининг махсус техника ва ускуналар паркини янгилаш учун лизинг асосида етказиб бериш юклатилсин.
9. Тижорат банкларига республика шаҳарларидаги ихтисослашган санитария тозалаш ташкилотларининг ушбу қарорнинг 8 ва 10-иловаларида назарда тутилган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини барпо этиш ва махсус техника ҳамда ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш учун имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳисоб-китоблари асосида маиший чиқиндиларнинг узлуксиз олиб чиқилишини таъминлаш мақсадида ҳар йили махсус техника учун зарур дизель ёқилғиси лимитини ажратиб борсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
бир ой муддатда туман ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатувчи участкаларига бириктирилган махсус автотранспорт воситалари ва ускуналарини, чиқинди йиғиш пунктлари ва контейнерларини ўрнатилган тартибда «Тоза ҳудуд» ДУКга бепул ўтказиб берилишини ташкил этсин;
бир ой муддатда «Тоза ҳудуд» ДУК автотранспорт воситаларини сақлаш учун гаражлар, маиший чиқиндиларни вақтинчалик сақлаш шохобчалари ва янги полигонлар қурилиши учун ўрнатилган тартибда ер ажратиб бериш ишларини амалга оширсин;
туман ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатувчи участкалари мол-мулки «Тоза ҳудуд» ДУКга тўлиқ ўтказиб берилгунга қадар юридик ва жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича тўлиқ ва узлуксиз хизмат кўрсатилиши таъминлансин;
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «Тоза ҳудуд» ДУКга ва унинг туман (шаҳар)лардаги филиалларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун жойлашган ҳудудидан бинолар ва хоналарни бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан тақдим этсин.
12. Белгилаб қўйилсинки:
«Тоза ҳудуд» ДУК ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан, ходимларга бериладиган ижтимоий кафолатлар бўйича туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг қайта ташкил этиш даврида мавжуд бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатувчи участкаларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда «Тоза ҳудуд» ДУКнинг солиққа тортиладиган фойдаси ушбу қарорнинг 6 "а", 8, 10-иловаларига мувофиқ манзилли дастурларда назарда тутилган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини, чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини қуриш ва барпо этиш билан боғлиқ харажатларга камайтирилади;
туман ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатувчи участкаларидан «Тоза ҳудуд» ДУКга бепул ўтказиб берилган мол-мулклар қўшилган қиймат солиғи, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, шунингдек, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиққа тортиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.
13. 2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга:
шаҳарларда санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар, «Тоза ҳудуд» ДУК ва «Qurilishmashlizing» ихтисослашган республика лизинг компанияси» АЖ ушбу қарорнинг 5, 6 ва 6 "а"-иловаларига мувофиқ ўтказиб берилаётган ҳамда харид қилинаётган махсус автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатга олинаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл фондига йиғимлардан;
республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва мазкур қарор билан тасдиқланган чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш технологик жараёнида ишлатиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кирилган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод этилсин.
14. Қонунчиликда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун жорий этилган мол-мулк солиғи тўловидан озод этиш имтиёзи «Тоза ҳудуд» ДУК ва «Махсустранс» ДУКга нисбатан татбиқ этилсин.
15. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолининг кенг қатламлари орасида фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонлигини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этсин. Бунда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари бўйича телекўрсатувларда ижтимоий реклама маълумотларини фаол жойлаштириш кўзда тутилсин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2017 йил 21 апрель

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul