JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ЭКСПОРТБОП МАХСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИКАРИШ ЯНАДА ОШАДИ

ЭКСПОРТБОП МАХСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИКАРИШ ЯНАДА ОШАДИ

04-08-2014 13:46 Navoiy shahri » Yangiliklar
http://navoiy.uz/uploads/posts/2014-08/1407141879_eksport.jpg Ҳаммамизга маълумки, жорий йилнинг 17 январида муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини баҳолаб, мамлакатимизни 2014 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишларини белгилаб бердилар.
Жумладан, Навоий шаҳрига инвестицияларни жалб этиш экспорт ҳажмларини кўпайтириш, кичик бизнес субъектларини кенг миқёсда ташқи савдога жалб этиш бўйича, унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида вилоятнинг инвестиция ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшиши учун ҳам муҳим замин яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 декабрдаги "2014 йилда маҳсулот ва хизматлар экспорт прогнози тўғрисида”ги ПҚ-2101-сонли қарорига асосан жорий йилда Навоий шаҳри бўйича 2014 йилнинг 1-ярим йиллиги учун ҳудудий корхоналар учун жами 9632,0 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти прогнози белгиланган бўлиб, амалда 9690,1 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиб экспорт прогнози 100,6 фоизга бажарилишига эришилди.
Навоий шаҳрида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспортга бўлаётган талаби кўпайиши билан бир қаторда экспортчи корхоналар сони ҳам ортиб бормоқда.
Жорий йилнинг 1- ярим йиллигида Навоий шаҳридаги 31 та экспортёр корхоналар томонидан Буюк Британия, Россия, Туркманистон, Қозоғистон, АҚШ каби дунёнинг кўзга кўринган 5 та давлатига маҳсулот ва хизматлар экспорти йўлга қўйилди.
Ҳисобот даврида шаҳар ҳудудий тасарруфидаги экспортчи корхоналар томонидан енгил саноат маҳсулотлари, қурилиш моллари, фосфор уни экспортга чиқарилиб, сўнгги йилларда экспорт улушининг ошишига эришилмоқда.
Шунингдек, ҳудудий экспорт салоҳиятини оширишда Муҳтарам Президентимизнинг 2012 йил 26 мартдаги "Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотлар экспортини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1731-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган Комплекс чора-тадбирлар бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2014 йил
17 январда Вазирлар Маҳкамаси мажлисида белгилаб берган энг муҳим устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда "Навоий шаҳрини 2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” ишлаб чиқилди. Бугунги кунда дастур ижроси бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларда ҳам экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга алоҳида эътибор ќаратилмоќда.
Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан енгил саноат соҳасида фаолият юритаётган корхоналарга берилаётган турли имтиёзлар ва енгилликлар натижасида Навоий шаҳрида пахта толасини қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлган ушбу соҳада фаолият юритаётган "Бахт-текстиль” ҚК-МЧЖ ва "Навбаҳор текстиль” ЧЭК каби 2 та корхонани модернизация қилиш ва қайта ишлаб экспортга йўналтириш имкониятини  яратиш белгилаб олинди.
Шунингдек, Навоий шаҳрида экспорт режа топшириғини бажариш,  маҳсулот ва хизматлар экспортини кенгайтириш учун амалий ишлар олиб борилмоқда. Шаҳар Ишчи гуруҳи томонидан экспортчи корхоналар мониторинг қилинмоқда ҳамда вилоят ТИАИС, Иқтисодиёт бошқармаси, шаҳар Газ таъминоти билан биргаликда корхоналар муаммолари кўриб чиқилиб, амалий ёрдам бериш масаласида ишлар олиб борилмоқда ва ушбу чора-тадбирлар асосида рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун амалий ишлар олиб борилмоқда ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун йиғилишлар ўтказилиб, янги лойиҳалар устида ишлар олиб борилмоқда.
2014 йилнинг кейинги даврида Навоий шаҳрида ўзининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда "Navoiy sanoat tekstile” ҚК ва "Триумф горняк” МЧЖ томонидан пайпоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш, "Омад известь” МЧЖ томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда экспортни амалга ошириш режалаштирилган.

Навоий шаҳар ҳокимлиги
Иқтисодиёт бўлими 1-тоифали  мутахассиси
Г.Азизова

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!