"ШАМС НАВОИЙ"НИНГ ШАРАФЛИ ЙЎЛИ
Бунга Навоий шаҳридаги "Шамс-Навоий" хусусий фирмаси мисолида ҳам яққол ишонч ҳосил қилиш мумкин. Мустақилликнинг дастлабки даврларида, аниқроғи, 1992 йилда иқтисодчи-мутахассис Шавқиддин Жамолов томонидан ташкил этилган фирма жамоаси йилдан-йилга кенгайиб, ишбилармонлик ва тадбиркорликнинг енгил деб бўлмайдиган, аммо шарафли йўлини босиб ўтди. Аввалида атиги беш киши ишлаган фирмада бугунга келиб 850 нафар мутахассис ва ходимлар меҳнат қилаётганлиги ҳам шундан далолат беради.
Фирмада кейинги уч йил ичида, 2011-2013 йилларда товар айланиши 64,2 миллиард, соф фойда эса 5,9 миллиард сўмни ташкил этди. Корхона ўз маблағлари ва банк кредитларини жалб қилган ҳолда 6,8 миллиард сўмни уни ривожлантиришга йўналтирди. Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларга 4,4 миллиард сўм миқдорида тўловлар амалга оширилди.
Олинган даромадлар асосан корхонани кенгайтиришга, таъмирлашга, янги замонавий жиҳозлар харид қилиш ҳамда ишчи-хизматчиларни қўллаб-қувватлашга сарфланмоқда.
Кейинги йилларда корхонада озиқ-овқат, қандолат, нон ва нон маҳсулотлари, маҳаллий хомашёдан қурилиш соҳаси учун зарур бўлган гипс ва гипсокартон материаллари ишлаб чиқариш, балиқ кўпайтириш, боқиш ва гранулаланган балиқ еми етиштириш, балиқ ва гўштни қайта ишлаш, колбаса маҳсулотлари ҳамда дори-дармон ишлаб чиқариш ва сотиш йўналишлари бўйича қатор хизматлар ташкил этилган. Мазкур цехларда ишловчиларнинг кўпчилиги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир.
Биз корхона цехларида бўлиб, жамоанинг ҳар бир аъзоси сидқидилдан меҳнат қилаётганлиги ва бу ерда ишлаётганлиги билан фахрланишининг гувоҳи бўлдик.
— Цехимизда маҳсулот ишлаб чиқариш сифати ва ҳажми юксалмоқда, — дейди фирманинг нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи бошлиғи Эркин Эргашев. — 2010 йилда 74 минг АҚШ долларига Германияда ишлаб чиқарилган "Wachtel" ва Туркиянинг "Kumkaya" нон пишириш ускуналари ўрнатилди. Натижада 35 хилдан ортиқ юқори сифатли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 15 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Кейинги уч йилда аҳолига 600 тонна маҳсулот етказиб берилди.
Фирмада ишлаб чиқарилаётган музқаймоқлар ҳам ўзининг юқори сифати билан ажралиб турибди. Бунда Италиянинг "Сattabriga" компаниясининг 230 минг АҚШ доллари қийматидаги линияси ўрнатилганлиги қўл келмоқда. Цехда ўнта янги иш ўрни ташкил этилиб, ойига 18 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
2009 йилда фирмада қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Кармана тумани ҳудудида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган, қиймати 519 минг АҚШ долларига тенг гипсокартон ишлаб чиқариш линияси, қиймати 880 минг АҚШ доллари баробаридаги гипс ишлаб чиқариш ускунаси ўрнатилиб, "Кармана гипс маҳсулотлари" қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.
"Шамс-Навоий" вилоятда балиқчиликни илмий асосда ривожлантиришга ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Жумладан, унинг ташаббуси билан 495 минг АҚШ доллари миқдоридаги хорижий сармоя иштирокидаги "Аква-Тўдакўл" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси ташкил этилди. Кейинги даврда 200 минг АҚШ доллари қийматига эга балиқ еми ишлаб чиқариш ускунаси ўрнатилиб, мамлакатимизда ягона бўлган, умумий қиймати 250 минг АҚШ долларилик ёпиқ сув айланиш тизими усулида балиқ боқиш цехи барпо этилди. Шунингдек, экструзия усулида гранулаланган ем ишлаб чиқариш линияси, балиқларни озиқлантириш автоматик ускуналари қурилиб, ишга туширилди.
Айни пайтда республикамиз ҳукумати томонидан қабул қилинган балиқчиликни ривожлантириш дастурига асосан Зарафшон дарёсининг муҳофаза минтақасидан 25 гектар ер майдони ажратилиб, балиқ чавоқларини урчитиш ва кўпайтириш йўлга қўйилган. Бу ерда 2011 йилда 80, 2012 йилда 144, 2013 йилда 236 тонна балиқ чавоқлари етиштирилиб, "Тўдакўл" сув ҳавзаси балиқ билан тўлдирилди.
Корхона ташкил топгандан буён 105 гектар саҳндаги 12 та сунъий ҳавзада балиқ боқиш йўлга қўйилди. Уларда кейинги 10 йилда ўртача 150-170 тоннадан балиқ овланган ҳолда бугунга келиб бу кўрсаткич 1200 тоннага етказилди.
Фирма жамоаси мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган дастурларни ҳаётга татбиқ этишда ҳам ижобий натижаларга эришмоқда. Жумладан, корхона таркибидаги "Фито-Фарм-Лек" масъулияти чекланган жамиятида 63 нафар мутахассис ва ходимлар томонидан аҳолига сифатли дори-дармон маҳсулотлари етказиб бериш намунали йўлга қўйилган. Навоий, Зарафшон, Тошкент шаҳарлари ва Қизилтепа туманида корхонанинг 14 та дорихонаси ишлаб турибди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, юксак сифат учун кураш "Шамс-Навоий"нинг асосий мақсадларидан бири ва бу борада қувончли натижалар қўлга киритилмоқда. Фирма ҳамда унинг таркибидаги "Навоийулгуржисавдо", "Аква-Тўдакўл" ҳамда "Фито-Фарм-Лек" корхоналарининг ISO-9001 халқаро сифат сертификатига эга эканлиги ҳам шундан далолат бериб турибди.
Хулоса қилиб айтганда, истиқлолнинг илк йилларида мамлакатимизда биринчилардан бўлиб ташкил топган тадбиркорлик субъекти — "Шамс-Навоий" фирмаси жамоаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ойдин йўлидан дадил одимламоқда. Унинг истиқболи эса янада порлоқ экани аниқ.
манба "Дўстлик байроғи" газетаси
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Deputat blogi bulimlari
Deputatlar Kengashi
- АСАТОВ ШОВДИР СИДИҚОВИЧ 28-"Кимёгар" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- БАБАЖАНОВ КАРИМЖОН АТАКУЛОВИЧ. 24-"Мустақиллик" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖУРАЕВ АЗИМ САИТОВИЧ 30-"Хончарбоғ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ПИРНАЗАРОВ АХРОР БОЛИЕВИЧ 3-"Янгиариқ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АБДУРАХМОНОВ ТОХИР ШАВКАТОВИЧ 27-"Чинор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАҲМАТОВ ИЛҲОМЖОН ҲИКМАТОВИЧ 4-"Гулистон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- БАЗАРОВ МУҲИДДИН МУРТАЗАЕВИЧ 5-"Бинокор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ҲАМРАЕВА МАҲФУЗА ИСЛОМОВНА 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- НУННАЗАРОВ АМРИДДИН ҚУВОНДИҚОВИЧ 25-"Ишонч” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ДУЙСЕНОВ НАЛИБЕК ЮСУПОВИЧ 17-"Умид” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АМОНОВ ХУСЕН ФАЙЗИЕВИЧ 23-"Турон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АЛЬМУХАМЕДОВ РУСЛАН РЕНАТОВИЧ 21-"Олтин-водий” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АМИНОВ НУРИДДИН НАВРЎЗОВИЧ 18-"Баҳор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ҲАЙИТОВ РУСТАМ БУРХОНОВИЧ 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати. 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон АСДП
- ЕРНАЗАРОВ ОВОД НИЗАМОВИЧ 18 "БАХОР" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖЎРАЕВ ЖАМШИД КОМИЛОВИЧ 11-"Янгиобод” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АЗИМОВ АМИР АБРАЛОВИЧ 1965 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1993 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги
- КАДИРОВ ЧАРИБОЙ РУЗИБОЁВИЧ 7-"Бунёдкор" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖАББОРОВА МАРҲАБО САТТОРОВНА 1969 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1992 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини
- УЛУҒБЕРДИЕВ НУРБЕК РУЗИЕВИЧ 14-"Меъмор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАХМОНОВ БАХТИЁР РАЖАБОВИЧ 19-"Хумо” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАДЖАБОВ ИЛХОМЖОН БОЛТАЕВИЧ 26-"Ватан” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1968 йил 12 апрелда Самарқанд
- ТУРСУННАЗАРОВА КЛАРА ҒАЙБУЛЛАЕВНА 12-"Лочин” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1962 йил 28 сентябрда Навоий
- ЖАМОЛОВ ШАВҚИТДИН ШАМСИЕВИЧ 16-"Орзу” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1964 йил 29 январда Навоий вилояти Навоий туманида
- МИРЗАЕВ АЛИШЕР УМРЗОҚОВИЧ 6-"ЖАНУБИЙ" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенагиши депутати 1967 йил Навоий вилояти Нурота туманида туғилган, миллати
- ЖЎРАЕВ УЛУҒБЕК ЛУҚМОНОВИЧ 9-"ҒАЛАБА" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- НАЗАРОВ ҒОЛИБЖОН ХАЙРУЛЛАЕВИЧ 8- "ЎЗБЕКИСТОН" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1980 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган,
- ҚУРБОНОВ ФАРХОД АБСАЛОМОВИЧ 29- "ТИНЧЛИК" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- КАРИМОВА РАЪНО МАЛИКОВНА 22-"ГУЛЗОР” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЯВКАЧОВ ТОЛИБЖОН АБДИМАЖИТОВИЧ 15-"Мурувват” сайлов округидан
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul