JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Normativ hujjatlar » Hokim qarorlari » НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

03-10-2014 15:52 Normativ hujjatlar » Hokim qarorlari

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Навоий шаҳар ҳокимининг Қарори

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ 2015 ЙИЛ УЧУН БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-616-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон), Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахс­ларни ишга жойлаштириш учун шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 1812 кишини ташкил этадиган уч ўндан тўққиз фоиз (3,9 %) миқдорида, шу жумладан:

– ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 16,6 фоиз (300 киши);

– ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун 46,7 фоиз (847 киши);

– муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 7,1 фоиз (128 киши);

– ногиронлар учун 3,3 фоиз (60 киши);

– шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,8 фоиз (32 киши);

– жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 7,3 фоиз (133 киши);

– одам савдосидан жабрланган шахслар учун 0,6 фоиз (11 киши);

– ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун, шу жумладан, сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 16,6 фоиз (301 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

– ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

– иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

– ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2014 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2015 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига асосан, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар ҳар бир яратилмаган иш жойи учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка­масининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 15-банди 2-қисмига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” Низомга асосан, ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6. Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А.Қўлдошев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ва адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилишини таъминлаш шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Ш.Рахматов зиммасига юклатилсин.

8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари А.Ташназаров зиммасига юклатилсин.

Навоий шаҳар ҳокимиН.Ахатов.

Қ-725/09

2014 йил 26 сентябрь.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

mavzuga doir o‘xshash maqolalar:

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!