САЙЛОВЧИЛАР ИМЗОСИ ЎЗАРО ИШОНЧ ВА МАСЪУЛИЯТ ГАРОВИДИР
Нуриддин РАЖАБОВ, ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби.
Сайловлар демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, унда иштирок этиш орқали халқимизнинг давлат ва жамият бошқарувида бевосита қатнашиши таъминланади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган изчил ислоҳотлар туфайли демократик қадриятларни ўзида ифода этган сайлов тизими яратилди. Бош қомусимизда ҳар кимнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилди.
Маълумки, Марказий Сайлов Комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги 614-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 15 сентябридан мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги расман эълон қилинди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасида “Депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эгадирлар. Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган, сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида қирқ минг сайловчининг имзосини тўплаган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин”, деган норма белгиланган.
Айни пайтда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан қирқ минг нафар сайловчининг имзосини тўплаш жараёнларида партиянинг Навоий вилоят Кенгаши астойдил ҳаракат қилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, сайлов қонунчилигига кўра, ҳар бир маъмурий ҳудуд, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тўпланган имзолар сони талаб этилган имзолар сонининг саккиз фоизидан ошмаслиги лозим. Шу боис ҳозирда Марказий Сайлов комиссияси томонидан берилган намунавий имзо варақалари асосида партиянинг барча туман ва шаҳарларида жами 3200 нафар сайловчиларнинг имзолари тўпланмоқда. Имзо варақаларини тўлдириш жараёнида партиямиз ғоя ва мақсадларига хайрихоҳ бўлган сайловчиларнинг имзоларини йиғишга эътибор берилмоқда. Шунингдек, ҳозирда барча туман ва шаҳар Кенгашлари раисларининг диққат-марказида имзо варақаларини тўлдиришда ҳар бир имзонинг ҳақиқийлигини таъминлаш масаласи асосий вазифа қилиб қўйилди.
Эътироф этиш керакки, жойларда партиямизни қўллаб-қувватлаётган ҳар бир фуқаронинг имзоси ўз навбатида партиямизга билдирилган ишонч ва масъулият гаровидир. Халқимизнинг ана шу билдирган ишонч ва масъулиятини оқлаш, сайловолди ваъдаларни бажариш, керак бўлса, электоратимизни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш йўлларини излаб топиш партиямизнинг асосий вазифасидир.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul