ОЛОВНИ ТАСЛИМ ЭТГАНЛАР
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин
хавфсизлиги бош бошқармасининг спорт тадбирларини ўтказиш режасига асосан, 2015
йилнинг 3-5 август кунлари Навоий шаҳрида ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда кучли ўнталикдан жой олган Қорақалпоғистон
Республикаси, Тошкент шаҳри, НКМК Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси,
Тошкент, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти Ички
ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари терма жамоалари иштирок этди. Баҳсларнинг биринчи куни 4х100 метрли ёнғин ўчирувчилар
эстафетаси ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти терма жамоаси биринчи, Навоий ва
Бухоро вилояти терма жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни банд этишди. Иккинчи кун эса "Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг
4-қаватига кўтарилиш” турида 1-ўрин Тошкент шаҳар, 2-ўрин Қашқадарё вилояти,
3-ўрин НКМК Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси терма жамоаларига насиб
этди. Шунингдек, шахсий натижаларга кўра, Тошкент шаҳар терма жамоаси вакиллари
Константин Бочаров, Борис Дудников, Никита Холодовлар энг кучли эканлиги
ҳакамлар ҳайъати томонидан эътироф этилди. Шу куни 3 тирсакли сурилма нарвонда ўқув минорасининг
3-қаватига кўтарилиш баҳслари ўтказилиб, унда Қашқадарё вилояти терма жамоаси
вакиллари Руслан Ҳазратқулов ва Раҳим Рўзиевлар шоҳсупанинг юқори поғонасидан
жой олди. Чемпионатнинг 100 метрга тўсиқлар оша югуриш беллашувларида
Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринга лойиқ, деб топилди. Беллашувларнинг сўнгида ёнғин ўчириш автомобилидан жанговар
ёйилиш турида НКМК ЁХТБ терма жамоаси спортчиларига тенг келадигани топилмади.
Чемпионатда умумжамоа ҳисобида НКМК Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси
терма жамоаси вакиллари ўзларининг кучли ва эпчил эканликларини намоён этиб
ғолиб деб топилди. Қашқадарё вилояти терма жамоасига иккинчи ҳамда Тошкент
шаҳар терма жамоаси учинчи ўринга муносиб деб топилди. Чемпионат якунида
ғолиблар медал, Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан
тақдирланишди.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul