JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » СУД МАЖЛИСИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТИШЛАРИ ШАРТ!

СУД МАЖЛИСИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТИШЛАРИ ШАРТ!

26-04-2021 14:41 Navoiy shahri

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда судлар фаолияти билан боғлиқ салбий чиқишлар кузатилмоқда. Бугунги кунда жамиятда сўз эркинлиги таъминланмоқда. Аммо бу судга таъсир ўтказиш, оммага нотўғри ахборот бериш дегани эмас.

"Судьялар одоб-ахлоқи қоидалари” Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимига тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг 2013 йил 28 февралдаги қарори билан тасдиқланган. Унга кўра, судьялар одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши, одил судлов обрўсига, судьянинг қадр-қимматига салбий таъсир кўрсатиши ёки унинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийиши шарт. Ҳалоллик, муносиблик ҳамда поклик судьянинг ўз вазифаларини лозим даражада бажаришининг зарур шарти ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ:

а) очиқ суд мажлисларида фото суратга олиш, видеоёзув, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция  қилишга йўл қўйилади: фуқаролик иши кўриб чиқилаётганда суд мажлисига раислик қилувчи рухсати билан, иш бўйича томонлар розилиги олингандан кейин;  жиноий, маъмурий, иқтисодий ишлар ва  маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларда суд ишига раислик қилувчи рухсати билан томонлар фикрлари эшитилгандан кейин амалга оширилади;

б) Очиқ суд мажлисида аудиоёзувга рухсат  берилади: фуқаролик иши  кўрилаётганда  суд мажлисига раислик қилувчи рухсати билан, иш бўйича томонлар розилиги олингандан кейин; жиноий иш ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисига раислик қилувчи рухсати билан томонлар фикрлари эшитилгандан кейин йўл қўйилади.

Суд  мажлиси залидагилар ҳар қандай иш бўйича бемалол  хабарлар ёзиши, стенограмма тайёрлаши, иқтисодий ишлар ва маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан ишларни кўраётганда аудиоёзувни ҳам ёзиб олиши мумкин. (Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг "Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини  таъминлаш тўғрисида”ги қарори (2020 йил 21 февраль, № 04).

Қонунда йўл  қўйилган  шаклда суд мажлиси боришини қайд этишни амалга оширадиган шахслар хатти-ҳаракати суд мажлисидаги тартибга ҳалақит бермаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида” 2020 йил 21 февралдаги 04-сон қарорида суд муҳокамаси ошкоралиги процесс иштирокчиси бўлмаган шахсларга, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари вакилларига суд мажлисида қатнашиш имконияти берилиши билан таъминланиши кўрсатилган”. Аммо, оммавий ахборот воситалари ходимлари қандай ҳолатларда видео тасвирга олиш масалалари ҳам Пленум қарорида аниқ белгилаб берилган.  Суд жараённи видеотасвирга олишнинг ўз тартиби бор. Масалан, тарафлар ва раислик этувчининг розилиги. Ҳар қандай ҳуқуқбузар, жиноятчи, мерос талашаётган фуқаро ёки шартнома талабини бузган тадбиркор ўзини тасвирга туширтириб оммага эълон қилишни истамаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам Олий суд Пленумида бу ҳолат муҳокама қилинганида тарафлар розилиги масаласи алоҳида эътиборга олинади.  Кўпгина блогер ва журналистлар Бош қомусимизда белгиланган "судларда ишлар очиқ кўрилади” дея иддао қилишади. Аммо, 112-моддага кўра, "Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятларига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади”.

Суд жараёнини тасвирга олиш Олий суд Пленуми қарорида аниқлаштириб берилган.  Яъни, Пленум қарорининг 14-бандига кўра, очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга а) фуқаролик ишини кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан; жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан; б) очиқ суд мажлисида аудиоёзувни амалга оширишга қуйидаги тартибда йўл қўйилади: фуқаролик ишини кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан; жиноят иши ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан йўл қўйилади. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ҳар қандай иш бўйича эркин тарзда ёзма қайдлар қилишлари, стенограмма юритишлари, иқтисодий иш ёки маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан иш кўрилаётганда эса, шунингдек, аудиоёзув олиб боришлари мумкин. Процесс иштирокчилари илтимосномаларини, оммавий ахборот воситалари вакиллари мурожаатларини қаноатлантириш ёки рад этиш ҳақида суд жойида ажрим чиқаради ва суд мажлиси баённомасига киритади. Суд оммавий ахборот воситалари вакилларини тарқатилаётган ахборотнинг тўғрилиги, ҳаққонийлиги, холислиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиради ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида ёзиб қўйилади.

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар боис ОАВ билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Олий судда Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бошқармаси ташкил этилган. Вилоятларда бошқарманинг биттадан ходимлари иш олиб бормоқда. Улар журналистлар ва блогерларнинг ҳар қандай саволига жавоб беришга тайёр.

М.НАСИРОВА,

Фуқаролик ишлари бўйича

Навбаҳор туманлараро суди

судья ёрдамчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!