JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида

Валюта сиёсатини либераллаштириш шароитларида республика аҳо­ли­си­нинг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида:
1. 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилсин.
2. 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи – ойига 172 240 сўм;
ёшга доир пенсиялар – ойига 336 880 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 336 880 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқа­ро­ларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгилансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қора­қал­поғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат бюджетидан молияланадиган ташкилот ҳамда муассасалар билан биргаликда пенсиялар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари миқдо­ри­ни мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳи­соблаб чиқишни таъминласин.
5. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Респуб­ликаси Молия вазирлиги ҳу­зури­даги бюд­жетдан ташқари Пенсия жам­ғар­маси маблағлари ҳисобидан амалга оши­рил­син.
Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини оширсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Прези­дентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сонли Фармони (6-банди истисно қилинган ҳолда) 2017 йилнинг 1 декаб­ридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоб­лансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳуж­жат­ларига ушбу Фармондан келиб чиқа­диган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғ­ри­сида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А.Ходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ.

Тошкент шаҳри,
2017 йил 20 ноябрь

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!