JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Normativ hujjatlar » Hokim qarorlari » НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

17-10-2018 10:14 Normativ hujjatlar » Hokim qarorlari
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг 2019 йил учун энг кам сонини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси "Ўзбекистон  Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли Қарори ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2018 йил 17 сентябрдаги 2732-05/01-04-сонли хатига мувофиқ иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (кейинги ўринларда муҳтожлар деб аталади)ни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, ташкилот ва муассасаларда 2019 йил учун 3 фоиздан 10 фоизгача миқдорида жами 1727 киши (4,02фоиз) квота иш ўринлари, жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун (312 киши) - 18,1 %;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун (695 киши) – 40,2%

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун (161 киши)  -9,4 %

ногиронлар учун (75 киши)- 4,3%

пенсияолди ёшидаги шахслар учун  (42 киши) -2,4%

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун
(103 киши) - 6,0 %

одам савдоси қурбонлари учун (11 киши) -0,6 %

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифаларидаги шахслар учун, шу жумладан кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун  (231 киши) -13,4%

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун (97 киши)- 5,6% миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

муҳтожлар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2017 йилдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли Қарорига 1-илова "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;

иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

Ташкилотларга йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай мухтожларни ишга жойлаштириш учун квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 (йигирма беш) фоизини, 2019 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 (етмиш беш) фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига  кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига асосан муҳтожларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-банди, 2-қисмига асосан, муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

5. Муҳтожлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар Ўзбекистон

Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил  05 декабрдаги 965-сонли   Қарори билан тасдиқланган    "Ижтимоий  муҳофазага  муҳтож,   иш   топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандига асосан ногиронлар учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги
965-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-банди, 4-қисмига асосан ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан Навоий шаҳар ҳокими Қарорибажарилмаслиги сифатида қаралишини инобатга олиб, корхона, муассаса ва ташкилотлар "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандида назарда тутилган иш ўринларига қўйилган талаблар асосида муҳтожларни ишга жойлаштириш мажбуриятини олади.

7. Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ғ.Нормаев) бир ҳафта муддатда мазкур Қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

8. Мазкур Қарорнинг расмий нашрда эълон қилинишини, расмий веб сайтга ва адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилишини таъминлаш шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти А.Асадов зиммасига юклатилсин.

9. Ушбу қарор бажарилиши устидан назорат қилиш Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ғ.Нормаев)га юклатилсин.

10. Мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Навоий шаҳар ҳокими  М.Базаров

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!