РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ АЛОҲИДА НАЗОРАТГА ОЛИНГАН
Яқинда ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳри"Гулзор”маҳалла фуқаролар йиғини,Низомий кўчаси 16а/5-уйда яшовчи фуқаро Баҳром Норбўтаевнинг уй бўйича муаммоси эътиборсиз қолдирилаётгани, кутилганидан кам миқдорда ёрдам берилганини ўзида ифода этган мурожаати эълон қилинди.
Мазкур мурожаат Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олинди ва фуқаро мурожаатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Шунга асосан Навоий шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари томонидан мурожаат бўйича атрофлича ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаронинг ҳақиқатда ёрдамга муҳтожлиги аниқланиб, унинг моддий ёрдам масаласидаги мурожаати Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилиши белгиланди. Бу ҳақда фуқарога ёзма маълумот ҳам тақдим этилди.
Шунингдек, тегишли масъуллар томонидан фуқаро билан мурожаати юзасидан телефон орқали суҳбат ўтказилиб, мурожаат кўриб чиқилаётгани тушунтирилди. Мазкур суҳбат юзасидан шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари иштирокида далолатнома тузилди.
Фуқаронинг уй бўйича муаммоси ҳам тегишли масъуллар томонидан қонуний тартибда ўрганиб чиқилмоқда.
Фуқаро Б.Норбўтаев ҳақиқатан ҳам 1-гуруҳ ногирони, турмуш ўртоғи Ф.Ҳайитова ва 2 нафар фарзанди билан Навоий шаҳрида истиқомат қилади. Фуқаро Б.Норбўтаевга Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари бериб келинмоқда.Турмуш ўртоғи Ф.Ҳайитова "Аёллар дафтари”нинг "Нотурар жойларда истиқомат қилаётган ёки ўзининг ва яқин қариндошларинг номида уй-жойи бўлмаган аёллар” тоифаси бўйича рўйхатга киритилган.
Унга "Мурувват” МФЙда истиқомат қилган 4 ойлик даврида МФЙ томонидан ҳомийлик асосида нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатилган, 4 ойлик коммунал тўловлари тўлиқ қоплаб берилган. Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг қарорига асосан "Саховат ва кўмак” жамғармасининг ўзидан охирги 3 ой мобайнида ўзининг ва турмуш ўртоғининг пластик карталарига 4 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилган. Ўзи меҳнатга лаёқатсиз бўлганлиги сабабли турмуш ўртоғи Ф.Ҳайитова Навоий шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан "Янгиобод” МФЙга ишга жойлаштирилди ва шу маҳалла ҳудудидаги ётоқхонадан навбатсиз равишда хона ажратиб берилди.
Айни дамда 750 000 сўм миқдорида ижара компенсацияси тўлаб берилиши кутилмоқда.
Айни пайтда мазкур мурожаатлар алоҳида назоратда эканлигини маълум қиламиз.
Навоий шаҳар ҳокимлиги.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi