САЙЛОВ БЎЙИЧА СИЗНИ ҚИЗИҚТИРГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР
Сайлов участкалари тузиш тартиби ва нормаси қандай?
Сайлов участкалари туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини ҳисобга олган ҳолда, сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида тузилади. Сайлов участкалари ҳарбий қисмларда ҳам тузилади ва қисм жойлашган ердаги сайлов округига киради. Сайлов участкаларининг чегаралари тегишли сайлов округи доирасидан чиқиб кетмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олиш ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш жойларида сайлов участкалари тузилиши мумкин. Бу сайлов участкалари ўзлари жойлашган ердаги сайлов округларига киради. Ўзбекистондан ташқарида тузладиган сайлов участкаларини қайси сайлов округига биркитиш тўғрисидаги масала Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳал этилади.
Сайлов участкалари, туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ҳарбий қисмларда сайлов участкалари қисмлар ва ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.
Сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Ресубликасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерларда ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда алоҳида ҳолларда эса истисно тариқасида сайловга камида беш кун қолганида тузилади.
Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида йигирма нафар ва кўпи билан уч минг нафар сайловчидан иборат этиб тузилади.
Овоз беришни ташкил этиш учун ҳар бир сайлов участкасига туман, шаҳар ҳокимлиги бино ажратади.
Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиясининг ва овоз бериш биносининг жойлашган ерини кўрсатган ҳолда ҳар бир сайлов участкасини чегаралари тўғрисида сайловчиларни хабардор этишни ташкил қилади.
Ким депутатликка номзод бўлиши мумкин?
Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар эгадир.
Сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайланиш ҳуқуқига эга.
Овоз беришда неча ёшдан иштирок этиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига асосан сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайланиш ҳуқуқига эга.
Сайловчилар рўйхатига киритиш нима учун асос бўлиб хизмат қилади?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига асосан сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида 18-ёшга тўладиган, тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Конституциявий ҳуқуқдан қандай фойдаланиш мумкин?
Бунинг учун қуйидагиларни билим лозим:
-Сиз овоз бермоқчи бўлган депутатликка номзодлар ёки сиёсий партияларни, уларнинг сайловолди дастурларини;
-Овоз бериш тартиботини билиш ва
-жиддий тарзда, катталар сингари, Ўзбекистон йўли қандай бўлиши лозимлиги, Сиз қандай давлатда яшамоқчисиз ва бунга ўз ҳаракатларингиз ва хоҳиш иродангиз билан қандай эришиш мумкинлиги ҳақида ўйлашингиз зарур.
Саволлар Марказий сайлов комиссияси
тавсияларидан олинди.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi