<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p> <a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » СЕНАТНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА

СЕНАТНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА

14-11-2014 08:46 Navoiy shahri » Yangiliklar  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

 

 

2014 йил 13 ноябрда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси очилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлдилар. 

 

Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди. 

 

Сенаторлар ўз ишларини Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишдан бошладилар. 

 

Мажлисда қайд этилганидек, бозор ислоҳотлари, давом этаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгартиришлар шароитида 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари макроиқтисодий барқарорликни ҳамда мамлакат ЯИМ юқори суръатлар билан ўсишини таъминлашга, диверсификация қилинган ҳамда рақобатбардош иқтисодиётни шакллантиришга, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилганлиги стратегик аҳамиятга эга. Ушбу мақсадларга эришиш учун 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари иқтисодий ҳамда солиқ-бюджет сиёсатини янада модернизациялаш, бозор ислоҳотлари ва ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлари, мақсадлари ҳамда вазифалари асосида ишлаб чиқилган. 

 

СЕНАТНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИ ТЎ&#1170;РИСИДА

 

Муҳокама асносида келаси йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли учун солиқ юкини янада камайтиришдан, солиқ солиш тизимини соддалаштиришдан, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисмини мустаҳкамлашдан ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришдан иборат бўлиб қолаётганлиги кўрсатиб ўтилди. 

 

Солиқ юкини янада камайтириш бўйича энг муҳим чоралардан бири сифатида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг базавий ставкасини 8 фоиздан 7,5 фоизга тушириш назарда тутилмоқда, натижада юридик шахслар ихтиёрида қўшимча равишда 89,4 миллиард сўм қолади. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондига тушадиган солиқ юкини камайтириш мақсадида микрофирмалар ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 25 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, микрофирмалар ва кичик корхоналар бўлмиш қурилиш ташкилотлари учун ягона солиқ тўлови ставкасини 6 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солишнинг тўрт босқичли шкаласи жорий этилмоқда. Бу шкала даромадларнинг биринчи гуруҳи (энг кам иш ҳақининг бир бараваригача) бўйича ноль ставкасини белгилашни назарда тутади. Мазкур чора ўртача иш ҳақидан кам ёки ўртача иш ҳақи даражасида даромад оладиган жисмоний шахсларга тушадиган солиқ юкини камайтиришга қаратилган. 

 

Мамлакатимизнинг бош молиявий ҳужжатини муҳокама қилиш асносида сенаторлар томонидан ижтимоий соҳа харажатларини кўпайтириш тамойили сақланиб қолаётганлиги қайд этилди. Чунончи, Давлат бюджетининг ижтимоий харажатлари жорий йилдагига нисбатан келаси йилда 1,2 баравар кўпаяди. Хусусан, мамлакат олий ўқув юртлари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқув-лаборатория корпусларини, шунингдек, тиббиёт муассасаларини қуришни, реконструкция қилишни, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашни молиялаштиришга катта миқдорда маблағ йўналтирилади. Давлат бюджетидан 138 та соғлиқни сақлаш объектини қуриш ва батамом замонавий техника билан жиҳозлашга 495 миллиард сўм, 246 та умумтаълим мактабини, 42 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежини реконструкция қилишга, шунингдек, 246 та ўрта ва ўрта махсус таълим муассасасини мукаммал таъмирлашга 479 миллиард сўм ажратиш назарда тутилган. 72 та туман тиббиёт муассасаси қурилади. Умуман, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини молиялашга қилинадиган давлат харажатларининг ўсиши 2014 йилдагига нисбатан қарийб 22 фоизни ташкил этади. 

 

Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этишга, шу жумладан, қишлоқ жойларда янги ташкил этилаётган уй-жой массивларини сув билан таъминлаш объектлари қурилишига зарур маблағлар ажратилади. 

 

Умуман, 2015 йилги Давлат бюджетида, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларида ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оғишмай ошириб бориш назарда тутилмоқда. Бунга иш ҳақи, стипендиялар, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар миқдорини инфляция суръатларидан юқори даражада ошириб бориш йўли билан, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг манзиллилигини кучайтириш, бюджетлараро муносабатлар тизимини янада ислоҳ қилган ҳолда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджетлар даромад базасини кенгайтиришдан ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашдан манфаатдорлигини ошириш ёрдам беради. 

 

Сенаторларнинг чиқишларида 2015 йилги Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ҳамда солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг параметрлари, умуман, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига, жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва аҳоли фаровонлигини изчил ошириб боришнинг стратегик дастурига мос эканлиги кўрсатиб ўтилди. Муҳокама якунлари бўйича сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқладилар ва тегишли қарор қабул қилдилар. 

 

Сенаторлар ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг бутун салоҳиятини ишга солиш, демографик омилларни ва меҳнат бозорининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг самарали шаклларини ривожлантириш йўли билан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини ҳам кўриб чиқиб, маъқулладилар. 

 

Ушбу Дастур «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларини, аҳоли бандлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг тамойиллари, устувор йўналишларини, тегишли мақсадли дастурлар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганлиги кўрсатиб ўтилди. 

 

2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг прогноз параметрлари 2011-2015 йилларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига, инвестиция дастурлари ва бошқа мақсадли дастурларга мувофиқ тузилган. Улар иш ўринларини кўпайтиришга, бандлик даражасини ўстиришга ҳамда унинг ҳудудий тузилмасини такомиллаштиришга йўналтирилган. Ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш, саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси ва сервисни, қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини ҳамда қурилишда пудрат ишларини ривожлантириш дастурлари рўёбга чиқарилиши, кўп тармоқли фермер хўжаликлари янада ривожлантирилиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши модернизация қилиниши ва бошқалар билан боғлиқ ҳолда меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб ва уни таклиф қилишнинг мувозанатлилигини таъминлаш вазифалари белгиланган. Ташкил этилаётган иш ўринларининг сақланиб қолиши ва барқарор амал қилишини, банд бўлмаган аҳолини, касб-ҳунар коллежларини битирувчиларни, хотин-қизларни, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган. Бунда кичик бизнеснинг иш ўринлари ташкил этишдаги ролини оширишга, айниқса, мумкин қадар қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кредит ва моддий хомашё ресурсларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича қабул қилинган норматив ҳужжатларга мувофиқ оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига оширишга катта эътибор берилган. 

 

Дастурни рўёбга чиқариш доирасида 2015 йилда мамлакатимизда 987,5 мингта иш ўрни, шу жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ишламаётган корхоналарни қайта тиклашнинг мақсадли дастурларига мувофиқ 261,6 мингта иш ўрни ташкил этиш, шунингдек, кичик корхоналар ва микрофирмаларда, якка тадбиркорлик ва касаначилик соҳасида, фермер ва деҳқон хўжаликларида 725,9 минг нафар одамнинг бандлигини таъминлаш назарда тутилмоқда. Мамлакатнинг олис туманларида иш ўринлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади. 

 

2015 йилда Дастур параметрларига мувофиқ ташкил этиладиган янги иш ўринларига, шунингдек, мавжуд бўш ва захира қилинадиган иш ўринларига касб-ҳунар коллежларининг 487,7 минг нафар битирувчисини ишга жойлаштириш мўлжалланган. 

 

2015 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган параметрлари сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида унинг республика туманлари ва шаҳарлари, иқтисодиёт тармоқлари ва корхоналар кесимида рўёбга чиқарилишининг мунтазам ва тизимли мониторинги ташкил этилади. 

 

Шундан кейин сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Обод турмуш йили» Давлат дастурини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар. Мажлисда амалдаги «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун ўрнига қабул қилинаётган янги қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишининг қўшимча кафолатларини таъминлаб беришга қаратилганлиги кўрсатиб ўтилди. Мурожаатларни замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда киритиш имконияти ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилганлиги ҳам қонуннинг муҳим янгилиги бўлди. 

 

Сенаторлар фикрича, қонуннинг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини оширишга, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини бутун чоралар билан таъминлашга, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар ўз вақтида ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқилиши учун жавобгарлигини кучайтиришга ёрдам беради. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

 

Сенаторлар Олий Мажлис палаталари томонидан 2010 йил ноябрь ойида қабул қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш доирасида ишлаб чиқилган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини (янги таҳрири) кўриб чиқдилар ва маъқулладилар. 

 

Мажлисда кўрсатиб ўтилганидек, қонуннинг асосий қоидалари хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг инвестиция жараёнидаги иштирокини янада кенгайтиришга, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга инвестицияларни амалга ошириш учун қўшимча рағбатлантириш чоралари ва шарт-шароитларини яратишга йўналтирилган. 

 

Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда инвестиция муҳити янада яхшиланишига, инвесторлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлиги ошишига, инвестиция фаолиятида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга, шунингдек, хусусий инвестицияларни рағбатлантиришга ёрдам беради. 

 

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн олтинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни тугади.

 

Senat.uzдан олинди



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
    Fotosuratlar
    barchasini ko?rish
    Ish tartibi

    Ish vaqti: 08.30-18.00s
    Dam olish: Shanba, Yakshanba
    Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

    murojaat tartibi
    Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

    Ха, фойдаланганман
    Йук, улар хакида эшитмаганман
    Нима у?
    Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
    Интернетдан фойдаланмайман

    Veb-sayt bo`yicha mas`ul

    Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
    Tel: 0436-223-6250
    E-mail: navoi@nv.uz

    murojaat tartibi
    © 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!