JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Deputatlar kengashi » НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ХХХIV-СЕССИЯСИ ҚАРОРИ

НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ХХХIV-СЕССИЯСИ ҚАРОРИ

17-12-2014 08:47 Deputatlar kengashi

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг қарори

Навоий шаҳрининг 2015 йилги маҳаллий

бюджети параметрлари тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил давлат бюджети тўғрисида”ги СҚ-453-II-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2270-сонли қарорига асосан, халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг сессияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Навоий шаҳар маҳаллий бюджетининг 2014 йилда кутилаётган ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг XXXIII-сессиясида  вилоятнинг туман ва шаҳар ҳокимларининг қарори ва фармойишлари билан 2014 йил давомида маҳаллий бюджетга киритилган ўзгартиришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тақдимномалар тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2270-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг

XXXIII-сессияси қарори билан тасдиқланган Навоий шаҳрининг 2015 йилга мўлжалланаётган маҳаллий бюджет параметрлари қабул қилинсин.

4. Навоий шаҳар ҳокими (Н.Ахатов) 2015 йил учун шаҳар маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатлар қисмини, умумдавлат солиқлардан ҳисобланадиган меъёрларини ва айланма касса маблағларининг чегаравий миқдорини тасдиқласин.

5. Шаҳар хокимининг ўринбосари (А.Ташназаров), шаҳар молия бўлими (А.Хусанов), шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Ғ.Бўронов) бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилишини таъминласин, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятни ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни ўрнатсин.

6. Навоий шаҳар маҳаллий бюджетининг 2014 йилдаги ҳисоботга кўра маҳаллий бюджетнинг даромад қисми 83582.7 (саксон уч милиард беш юз саксон икки миллион етти юз) минг сўмга, харажат қисми 54699.1 (эллик тўрт милиард олти юз тўқсон тўққиз миллион юз) минг сўмга ижро этилганлиги маъқуллансин.

7. Шаҳар молия бўлимига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномасига асосан маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритилишига рухсат берилсин.

8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

Сессия раиси                                            Н.Ахатов

Навоий шаҳри

12.12.2014 й

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!