JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » “БОБУРНОМА” – ЎЗИГА ХОС ТАЗКИРА

“БОБУРНОМА” – ЎЗИГА ХОС ТАЗКИРА

16-02-2016 10:06 Navoiy shahri, Maqolalar
Жаҳон адабиётининг ноёб дурдонаси ҳисобланган "Бобурнома”ни ижодкор аҳли булоққа қиёслайди. Булоқ янги-янги жойлардан қайнаб чиқавериб, табиатга оби-ҳаёт улашгани каби бу асар ҳам таҳлил қилинган сайин янгидан-янги маъноларни инъом этаверади. Асарни қайта-қайта ўқир эканмиз, Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бўлган муҳаббатимиз янада ортади. Бу "дилбар шахс” турли ҳаёт зарбаларини енгган бардошли, адолатли инсон, ҳассос шоир, моҳир носир, покиза, бебаҳо қалб эгаси. "Бобурнома” асарида унинг машаққатли ҳаёт йўли акс этган бўлиб, бу унинг авлодларга қолдирган улкан меросидир. Асар турли фанларнинг ўрганиш объекти, бебаҳо ёдгорлик, тарихий-ашёвий далиллиги билан бирга ўзига хос тазкира ҳамдир. Унда ўттиздан ортиқ ижодкорлар ҳақида маълумот берилиб, ҳатто баъзиларининг ижодидан намуналар ҳам келтирилган. Асарни ўқисангиз рассомлар, ҳаттотлар, меъморлар, мусиқашунослар ҳақида ҳам қимматли маълумотлар учрайди. Масалан, Бобур бу асарида қасида жанрининг моҳир усталаридан бири "Туфайлий” тахаллуси билан ижод қилган Ҳасан Али Жалойирий Султон Ҳусайн мирзонинг қушбегиси бўлганлигини қайд этади. Бу ҳақда Бобурнинг ўзи "Беш-олти йил менинг қошимда бўлди. Менинг отимға ҳам яхши қасидалар айтди” дейди. Шунингдек, Бобур Абдураҳмон Жомий ижодини юксак баҳолайди ва шундай дейди: "Бу жумладин бир Мавлоно Абдураҳмон эдиким, зоҳир ва ботин улумида ул замонда ул миқдор киши йўқ эди. Шеъри худ маълумдир”. Бобур ўзи эътибор қаратган ҳар бир нарсанинг ютуқлари билан бирга камчиликларини ҳам кўра олади. Салбий томонларини яширмай танқид қилганидан унинг нақадар нозик табиат эгаси, ўткир билим соҳиби эканини англаш мушкул эмас. Асарда Ҳусайн Удий ҳақида сўз кетганда ютуқлари қатори унинг камчиликларини ҳам кўрсатиб беради: "Айби бу эдики, бисёр ноз била чолур эди. Шайбонийхон бир навбат соз буюрур, такаллуф қилиб ҳам ёмон чолур, ҳам ўз созини келтурмай, ярамас соз келтурур. Шайбонийхон фаҳмлар. Буюрурким, суҳбатда ўқ ғалаба гарданилар урурлар”...Бу асар сеҳрли тилсимга ўхшайди. Бугунги кунгача унинг кўп сирлари очилган, аммо ҳали кашф қилинмаганлари чексиз. Бу асар жаҳон адабиёти, хусусан, ўзбек адабиётининг фахру ифтихоридир.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!