<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p> <a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p>

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган 
1-боб. Умумий қоидалар 
1-модда.    Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 
2-модда.    Коррупцияга қарши курашиш   тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
 3-модда.    Асосий тушунчалар Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият. 
4-модда.    Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:қонунийлик;фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;очиқлик ва шаффофлик;тизимлилик;давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;жавобгарликнинг муқаррарлиги. 
5-модда.    Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий  йўналишлари  Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш. 
6-модда.    Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва  бошқа дастурлар Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати давлат дастурлари ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши мумкин.Давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ушбу Қонуннинг қоидалари самарали ижро этилишини таъминлаш, коррупциянинг ҳолати ҳамда тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс ва тизимли чора-тадбирлар кўриш мақсадида ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади. 
2-боб.    Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар 
7-модда.    Коррупцияга қарши курашиш бўйича  фаолиятни амалга оширувчи давлат  органлари Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати;Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти.Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.
8-модда.      Коррупцияга қарши курашиш бўйича   идоралараро комиссиялар Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (бундан буён матнда Идоралараро комиссия деб юритилади) ташкил этилади. Идоралараро комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар (бундан буён матнда ҳудудий идоралараро комиссиялар деб юритилади) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш;коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш. 
9-модда.     Ўзбекистон Республикаси   Бош прокуратурасининг коррупцияга  қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўз ваколатлари доирасида:коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирувни, дастлабки терговни, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиради;коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича дастлабки терговни амалга оширади;коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил қилишни амалга оширади;жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида, шу жумладан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишда иштирок этади;аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятда иштирок этади;коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 
10-модда.   Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ўз ваколатлари доирасида:коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади;коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил қилади, миллий хавфсизлик учун таҳдидларни баҳолашни амалга оширади, тегишли давлат органларига зарур ахборотни тақдим этади;жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 
11-модда.   Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг коррупцияга қарши  курашиш соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади;коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил қилади, тегишли давлат органларига зарур ахборотни тақдим этади;жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятда иштирок этади;    коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги статистика маълумотларининг ҳисоби юритилишини ва таҳлил қилинишини таъминлайди;коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 
12-модда.    Ўзбекистон Республикаси Адлия   вазирлигининг коррупцияга қарши  курашиш соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади;аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятни амалга оширади ҳамда мувофиқлаштиради;таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим ва тарбияга доир чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ҳамда уларнинг лойиҳаларидаги коррупция учун шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва лойиҳаларнинг таҳлилини амалга оширади;коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради;коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 
13-модда.    Ўзбекистон Республикаси Бош  прокуратураси ҳузуридаги Солиқ,   валютага оид жиноятларга ва жиноий  даромадларни легаллаштиришга қарши   курашиш департаментининг коррупцияга қарши курашиш  соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ўз ваколатлари доирасида:коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар ва коррупция билан боғлиқ бошқа жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирувни амалга оширади;жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг эҳтимол тутилган йўллари ва механизмларини аниқлаш учун пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларнинг мониторингини ташкил этади ҳамда ўтказади;жиноий таъқиб этишни ташкил қилиш ва ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини кўриш учун тегишли давлат органларини коррупцияга оид аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилади;коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 
14-модда.    Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш   органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда   иштирок этиши Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар:коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги  давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда иштирок этиши;коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши;коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши;коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.Нодавлат нотижорат ташкилотлари ушбу моддада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Идоралараро комиссия ва ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятида, шунингдек давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоат-маслаҳат органлари фаолиятида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этади. 
15-модда.    Оммавий ахборот воситаларининг  коррупцияга қарши курашишда     иштирок этиши Оммавий ахборот воситалари:коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тадбирларни ёритади;коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.Оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин. 
3-боб.      Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни  юксалтириш 
16-модда.    Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий  маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз  муносабатни шакллантириш Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўради, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўради. 
17-модда.    Давлат органлари ва бошқа  ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий   саводхонлигини ошириш Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз мансабдор шахсларининг ҳамда бошқа ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради. 
18-модда.    Таълим муассасаларида коррупцияга  қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий    таълим ва тарбия Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади.Давлат таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади. 
4-боб.      Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар 
19-модда.    Давлат бошқаруви соҳасида   коррупциянинг олдини олишга доир  чора-тадбирлар Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва уларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ва бошқа ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтириш;коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органларининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;давлат органларининг ва улар ходимларининг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларининг бажарилиши самарадорлиги мезонларини, стандартларини ва унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этиш;давлат органлари ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгиловчи одоб-ахлоқ қоидаларини самарали амалга ошириш;давлат органлари ходимлари манфаатларининг тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилишини таъминлаш;   давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, хизматни ўташнинг шаффоф тартибини ўрнатиш, шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш ҳамда хизматда кўтарилиш тизимини жорий этиш;давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликларини тиклаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрилиши устидан назоратни таъминлаш;давлат органлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунтазам равишда мониторинг ўтказиш;норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этиш;давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини, моддий таъминот олишини ва рағбатлантирилишини таъминлаш.Қонун ҳужжатларида давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.Давлат органларининг ва ўзга ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа ходимлари қонун ҳужжатларига риоя этиши, ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларини беғаразлик билан, холисона, виждонан, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда бажариши ҳамда коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт. 
20-модда.    Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва  тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш, рухсат этиш ва лицензияга доир тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда уларнинг тезкорлигини ошириш;давлат органларининг назорат-текширув вазифаларини мақбуллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тизимини такомиллаштириш, уларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўймаслик;давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг масофавий шаклларини кенг жорий этиш;тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва инсофсиз рақобатга йўл қўймаслик;давлат харидларининг самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, давлат харидларини жойлаштиришда ошкоралик, шаффофликни таъминлаш ҳамда рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш;таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бошқа соҳаларида аҳоли учун адолатли шарт-шароитларни ҳамда тенг имкониятларни яратиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;нодавлат ташкилотларда коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш.Қонун ҳужжатларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин. 
21-модда.    Манфаатлар тўқнашувининг олдини  олиш ва уни бартараф этишга доир  чора-тадбирлар  Давлат органларининг ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги керак.Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органларининг ходимлари ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган раҳбар бу тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.Давлат органларининг махсус бўлинмалари ёки одоб комиссиялари манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.Давлат органларининг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш талаблари бузилишига йўл қўйган ходимлари, шунингдек уларнинг раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. 
22-модда.    Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар   Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:қонунийлик ва адолатлилик принципларини таъминлаш, маъмурий-бошқарув жараёнининг беғаразлиги кафолатларини яратиш, ушбу жараённинг шаффофлигини, ташқи ва ички назорат учун очиқлигини ошириш;ўз ихтиёрича ҳаракат қилиш ваколатларини чеклаган ҳолда маъмурий тартиб-таомилларни батафсил тартибга солиш, бюрократик расмиятчиликка йўл қўймаслик;соддалаштирилган маъмурий тартиб-таомилларни жорий этиш;давлат органларининг қарорлари устидан шикоят қилишнинг ва етказилган зарар ўрнини қоплашнинг самарали механизмларини белгилаш.Қонун ҳужжатларида маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин. 
23-модда.    Давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар     Давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш;адолатли рақобатни ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона мезонлардан фойдаланилишини таъминлаш;ички назоратнинг самарали тизимини, шунингдек давлат харидларини ўтказиш натижалари юзасидан шикоят қилиш ва низолашишнинг самарали тартиб-таомилини яратиш;давлат электрон савдоларининг самарали ишлашини таъминлаш.Қонун ҳужжатларида давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин. 
24-модда.    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва  улар лойиҳаларининг коррупцияга  қарши экспертизаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси:коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш имкониятини яратадиган, коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга;коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш имкониятини яратадиган лойиҳани қабул қилиш оқибатларини умумий баҳолашга;норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш жараёнида коррупция хусусиятига эга хавфларнинг юзага келиши эҳтимолини прогноз қилишга;коррупцияга сабаб бўлган, аниқланган омилларни бартараф этишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқишга ва чоралар кўришга йўналтирилган жараёндан иборат бўлади.Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан фаолиятнинг тегишли йўналишлари бўйича ўтказилади. 
5-боб.     Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш,  жавобгарликнинг муқаррарлиги 
25-модда.   Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни  ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид  ҳуқуқбузарликларни содир этганлик   учун жавобгарликнинг муқаррарлиги  принципини таъминлашга доир   чора-тадбирлар Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органларининг коррупциянинг ҳолатини ва тенденцияларини тизимли таҳлил қилишга асосланган самарали ишини ташкил этиш, уларнинг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг замонавий шакллари ва усулларидан фойдаланиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг техник таъминоти даражасини ошириш, уларнинг ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;судларнинг мустақиллиги ва эркинлигини, улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш;коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ўртасида мувофиқлаштиришни ва ҳамкорликни таъминлаш;жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактларига доир мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш;коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;коррупцияга қарши курашнинг самарали жиноят-ҳуқуқий ва жиноят-процессуал механизмларини яратиш. 
26-модда.    Давлат органлари ходимларининг   коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар қилиш   мажбурияти Давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт.Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг давлат органларининг ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. 
27-модда.    Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун  жавобгарлик Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар суднинг қарорига кўра муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ маҳрум этилиши мумкин.Юридик шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 
28-модда.    Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар  тўғрисида ахборот бераётган  шахсларни ҳимоя қилиш Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахслар давлат ҳимоясида бўлади, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларни таъқиб этиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.Ушбу модданинг қоидалари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида била туриб ёлғон ахборот берган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди, улар қонунга мувофиқ жавобгар бўлади. 
29-модда.    Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорларни  бекор қилиш ёки ўзгартириш Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорлар манфаатдор шахснинг аризасига кўра ваколатли давлат органи, бошқа ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан бекор қилиниши ёхуд ўзгартирилиши ёки суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги натижасида қабул қилинган қарор бекор қилинган, ўзгартирилган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, унинг қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши лозим. 
6-боб.     Якунловчи қоидалар 
30-модда.    Коррупция соҳасидаги тадқиқотлар Коррупциянинг ҳолатини, хусусиятини, миқёсларини, ўзгаришларини ва тенденцияларини, шунингдек коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиш самарадорлигини ўрганиш давлат органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек фуқаролар билан ҳамкорликда социологик, махсус, илмий тадқиқотлар ҳамда бошқа турдаги тадқиқотлар ўтказиш йўли билан доимий асосда амалга оширилади.Социологик тадқиқотлар коррупцияга энг кўп дучор бўлган тармоқлар ва соҳаларни, унинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, шунингдек мазкур фаолиятга жалб этилган ижтимоий гуруҳларни аниқлаш мақсадида социологик сўровлар ўтказиш ва бошқа усуллардан фойдаланиш йўли билан жамоатчилик фикрини тизимли ўрганишни ўз ичига олади.Махсус тадқиқотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолияти натижаларини, коррупцияга оид жиноятчиликнинг ҳолатини, коррупция кўрсаткичларининг статистика ҳисобини мунтазам равишда тизимли таҳлил қилишни, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг хусусияти ва миқёсларини, ўзгаришлари ва тенденцияларини ўрганишни ўз ичига олади.Илмий тадқиқотлар коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишни, илмий услубиётлар ва тавсиялар ишлаб чиқишни, уларни амалиётга оқилона жорий этишни, коррупцияга қарши курашишда қўлланилаётган шакллар ва усуллар самарадорлигини прогноз қилиш ҳамда илмий таҳлил этишни ўз ичига олади.Давлат коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради. 
31-модда.    Ахборот олиш Ҳар ким давлат органларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши тўғрисида, шу шахснинг ўзига ёки шахслар гуруҳига тааллуқли бўлган ҳужжатларнинг қабул қилиниш жараёнлари ҳақида ахборот олиш ҳуқуқига эга.Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар коррупция билан боғлиқ бўлган, жамият учун аҳамиятга молик воқеалар, фактлар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги хабарларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига тақдим этади.Ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ чекланиши мумкин. 
32-модда.    Коррупцияга қарши курашиш соҳасида    халқаро ҳамкорлик Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари чет давлатларнинг ваколатли органларига зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юбориш ва уларнинг сўровларига жавоб бериш ҳуқуқига эга.Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида олинган мол-мулкни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ қайтариш чораларини кўради. 
33-модда.    Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга  мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 
34-модда.    Ушбу Қонуннинг кучга кириши Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти            Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2017 йил 3 январь № ЎРҚ—419







Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
    Fotosuratlar
    barchasini ko?rish
    Ish tartibi

    Ish vaqti: 08.30-18.00s
    Dam olish: Shanba, Yakshanba
    Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

    murojaat tartibi
    Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

    Ха, фойдаланганман
    Йук, улар хакида эшитмаганман
    Нима у?
    Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
    Интернетдан фойдаланмайман

    Veb-sayt bo`yicha mas`ul

    Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
    Tel: 0436-223-6250
    E-mail: navoi@nv.uz

    murojaat tartibi
    © 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!